БАРИЙ

БАРИЙ (Baryum), Ва — Менделеев даврий системасининг II гуруҳига мансуб кимёвий элемент, тартиб номери 56, ат. м. 137,34, кумуш ранг-оқ металл. 7 та барқарор изотоп аралашмасидан иборат, улар орасида |38Ва кўпроқ (71,66%). Б. ни швед кимёгари К. Шееле ВаО шаклида кашф этган (1774) ва бу оксидни «оғир ер» ёки барит деб атаган (юн. barus — оғир сўзидан), металл Барийни инглиз кимёгари Г. Деви электролиз йўли билан олган (1808). Ер пустила Барий оғирлик жиҳатдан 0,05% ни ташкил этади, табиатда эркин ҳолда учрамайди. Барий бирикмалари — барит BaSO4 ва витерит ВаСО3 саноат аҳамиятига эга. Б. ВаО билан алюминийни бирга қиздириш ёки ВаН, ни парчалаш ёки суюқланган ВаС12 ни электролиз қилиш йўли билан олинади. Барийнинг зичлиги 3760 кг/м3, минералогик шкала бўйича қаттиқлиги 1,25, Моос шкаласи бўйича 2, суюқланиш т-раси 727°, қайнаш т-раси 1637°. Б. қўрғошиндан қаттиқроқ, рухдан юмшоқроқ. Барий ишқорий-ер металл, кимёвий хоссалари жиҳатдан кальций билан стронцийга ўхшайди, лекин уларга нисбатан фаолроқ. Ҳавода тез оксидланади, қиздирилганда осон алангаланади. Сувни шиддат б-н парчалаб, барий гидроксид ҳосил қилади: Ва+2Н2О=Ва(ОН)2+Н2. Барий оксид — ВаО рангсиз кристалл модда бўлиб, ҳавода барий карбонат ВаСО3 га айланади. ВаО ни ҳавода 500° да қиздириб, ВаО2 олинади, бу модда эса 700° да ВаО ва О2 га ажралади. Барий кимёвий жуда фаол бўлганидан керосин қатлами остида сақланади. Галогенлар ва олтингугурт билан бирикиб,галогенидлар (мас, ВаС12) ва сульфид — BaS, водород б-н бирикиб, гидрид — ВаН2 ҳосил қилади. ВаН2 сув ва кислоталар таъсирида тез парчаланади. Одатда ишлатиладиган Барий тузларидан барий хлорид ВаС12 ва б. галогенидлар, барий нитрат (BaNO3)2, барий сульфид BaS, барий хлорат (ВаС1О3) сувда яхши эрийди, барий сульфат BaSO4, барий карбонат ВаСО3 ва барий хромат ВаСЮ4 қийин эрийди. Барий кўп қотишмалар таркибига киради. Ва — Ni қотишмаси радиолампаларда ишлатилади, Ва — РЬ қотишмасидан босмахона ҳарфлари тайёрланади. Баъзи қотишмалари вакуумда газ ютувчи сифатида, ядро техникасида у-нурлардан сақловчи материаллар сифатида қўлланилади. Барийнинг ВаСО3, Ва-(ОН)2, ВаС12, (BaNO3)2 бирикмалари кимё лаб. да, BaCL, қ. х. зараркунандаларига қарши курашда, BaSO4 хрустал шиша ва оқ бўёқ и. ч. да, (BaNO3)2 яшил олов ҳосил қилишда ишлатилади.

Насриддин Сирожиддинов.


Кирилл алифбосида мақола: БАРИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Джизус - Ван Гог
ҲИНДИСТОН
БУЮК БРИТАНИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты