АНАКОНДАЛАР

АНАКОНДАЛАР (Eunectus) — бўғма илонлар уруғи. Ҳоз. илонларнинг энг йириги — уз. 10 м гача (қайд қилинган уз. 11,43 м). Сарғиш-кулранг танаси орқа томондан 2 қатор йирик доира шаклидаги қўнғир, ён томонлардан бир неча қатор майда оқиш доғлар билан қопланган. 3 тури тропик. Жан. Американинг дарё, кўл ва ботқоқликларида тарқалган. Оддий Анакондалар (Е. murinus) купроқ учрайди. Анакондалар сувда яхши сузади ва шўнғийди, сув тубида узоқ, тура олади. Сув остида бурун тешиклари клапанлар билан бекилади. Анакондалар ҳар хил майда умуртқалилар (кемирувчилар, туёқлилар, тошбақалар, қушлар, ёш тимсоҳлар), баъзан уй ҳайвонлари б-н озиқланади, камдан-кам одамга ҳужум қилади. Қурғоқчилик мавсумида балчиққа кўмилиб карахт бўлиб олади. Тухумдан тирик туғиш (баъзан тухум қўйиш) орқали кўпаяди. 28 дан 42 тагача тухум қўяди. Тухумлардан дарҳол ёш илонлар чиқиб, сувга тушиб кетади. Анакондалар тутқинликда 28 йилгача (ўрта ҳисобда 5—6 йил) яшайди. Териси, гўшти ва ёғи учун овланади.


Кирилл алифбосида мақола: АНАКОНДАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ЭРОН
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты