АНГЛИКАН ЧЕРКОВИ

АНГЛИКАН ЧЕРКОВИ — Англиядаги давлат черкови. Протестант черковларидан бири. Унинг диний маросим ва ташкилий қоидалари бошқа протестант черковларига қараганда католик черковига яқин туради. Англикан черкови 16 – а. нинг 30 – й. лари инглиз қироли Генрих VIII ислоҳотлари натижасида вужудга келди. Ислоҳот черков ерларини ўзларига қаратиб олишга интилган юқори табақа билан янги ер аристократиясининг манфаатларини ёқлашга қаратилган эди. Ислоҳотдан қирол ҳокимияти манфаатдор бўлиб, асосий мақсад А. ч. ни папа таъсиридан ажратиш эди. Қирол 1534 й. ўзини инглиз черковининг раҳбари деб эълон қилди, бир оз вақт ўтгач, парламент розилиги б-н монастирь ерларини мусодара қилиб, янги дворянларга, қирол амалдорларига ва сарой аҳлларига тақсимлаб бериб, бир қисмини сотди. Аммо епископ ва черков ерлари мусодара этилмади, черков йирик ер эгаси сифатида қолаверди. Энди черковни қирол бошқарадиган бўлди, у епископни ҳам, руҳонийларни ҳам ўзи тайинлар эди. 17 – а. 40 – й. ларида Англия инқилоби даврида Англикан черкови тугатилиб, ўрнига кальвинист пресвитериан черкови давлат черкови бўлиб қолди. Бу инглиз буржуазиясининг манфаатларига мос эди. Стюартлар 1660 й. ҳокимиятни эгаллагач, Англикан черкови қайта ташкил этилди. Англиядаги Англикан черковидан ташқари мустақил Англикан черкови Ирландия, Уэльс, Шотландия, Канада, АҚШ, Австралия ва б. баъзи мамлакатларда бор. А. ч. аъзоларининг умумий сони 30 млн. га яқин.


Кирилл алифбосида мақола: АНГЛИКАН ЧЕРКОВИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты