БЕГОНА ЎТЛАР

БЕГОНА ЎТЛАР, бегона ўсимликлар — одамлар экмайдиган, аммо экинлар орасида ўсиб, уларга зарар етказадиган, маълум бир майдонда ўси-ши мақсадга мувофиқ бўлмаган ўсимликлар. Б. ў. маданий ўсимликлар ҳосилини камайтириб, қ. х. га катта зарар етказади. Жаҳои миқёсида Бегона ўтлар туфайли ҳосил нобудгарчилиги 20 млрд. долларни ёки умумий ҳосилнинг 14,5% ни, Ўзбекистонда пахта ва б. экинлар ҳосилининг 15 — 20% ни ташкил этади. Бегона ўтлар кучли ривожланган илдиз системаси б-н маданий ўсимликларга нисбатан тупроқдаги озиқ модда ва намликдан кўпроқфойдаланади, уларнннг ривожланиши ҳамда юқори ҳосил тўплашига тўсқинлик қилади. Мас. яхши ривожланган бир туп ғумай тупроқда 3 — 4 м2 майдонни эғаллаши мумкин. Паразит Бегона ўтлар (зарпечак, шумғия) ўта хавфли бўлиб, озиқ моддаларни бевосита маданий ўсимликнинг ўзидан сўради ва уларни нобуд қилади.

Бегона ўтларнинг бир неча минг тури маълум. Ўзбекистонда суғориладиган деҳқончилик ҳудудида 269 га яқин тури учрайди, жумладан, бир йиллик Бегона ўтлардан қоракурмак, итқўноқ, шўра, олабута, итузум, семизўт, эшакшўра ҳамда кўп йилликлардан ғумай, ажриқ, қўйпечак, саломалайкум ва б. экинларга зарар етказади. Ҳаёт тарзи ва ер ости вегетатив органларининг тузилишига кўра бир, икки ва кўп йиллик Бегона ўтларга бўлинади. Бир йиллик Бегона ўтлар ҳаётида бир мартагина мсва, уруғ бериб, уларнинг ривожланиши бир ёки икки вегетацион мав-сум давом этади, холос. Уларнинг илди-зи ернинг юза қатламларидагина ривожланади. Кўпчилиги уруғ ёрдамида кўпаяди (фақат зарпечак бундан мустасно). Бу гуруҳга 3 типдаги Бегона ўтлар киради. Эфемерлар — умри ёзги қурғоқчилик бошланиши билан тугайдиган, тез ва қисқа ри-вожланиш циклига эга бўлган бир йиллик Бегона ўтлар Буларнинг кузги ва баҳорги формалари (ёввойи буғдойиқ. ялтирбош ва б.) мавжуд. Эфемерлар, асосан лалмикор экинзорларда тарқалган. Узоқ ўсиш цикл ига эга бирйиллик Бегона ўтлар эфемерлардан фарқ қилиб, ривожланиш цикли узоқроқ давом этади ва одатда, кузда тугайди. Баъзи турлари (баҳорги формалар) ривожланиши эрта баҳорда, кунлар исиши билан бошланади (мас, зарпечак, туяқорин ва б.) – Бирок кўпчилик турлари кузги формага мансуб. Икки йиллик Бегона ўтлар ҳаётининг биринчи йилида тўпбарг ҳосил қилиб, шу ҳолда қишлайди. Иккинчи йили эса пояси ривожланади, мева тугади ва нобуд бўлади (мас, кўзтикан, шайтонкелмас, мохобел ва б.) – Уларни йўқотиш учуи кўп куч ва маблағ сарфланади. Кўп йиллик Бегона ўтлар ҳаётидабир неча марта гуллаб, уруғлайди. Улар ер ости органлари билан ҳам кўпая олади. Ер ости органларининг тузилиши ва кўринишига қараб кўп йиллик Бегона ўтларни бир неча типларга бўлиш мумкин. Ўқ илдиз-л и Б. ў. асосий илдиз ва ундан чиқадиган кўплаб майда илдизчалар ҳамда илдиз тукчаларига эга (мас, зубтурум, сачратқи ва б.). Бу ўсимликлар вегетатив йўл б-н кўпаймайди. Попукил-д и з л и Б. ў. нинг майда илдизлари кучли ривожланган бўлади (зубтурум). И л дизбачкилиларнинг илдизи жуда ривожланган бўлиб, ерга чуқур ўсиб киради, уларнинг илдиз куртакларидан ривожланади ган бачкилари бор. Бачкилар баъзи ўсимликларнинг асосий илдизида, айримларининг бутун илдиз тизими бўйлаб (бўзтикан) ёки махсус кўпайиш илдизларида (янтоқ, оқбош, жинчак ва б.) ҳосил бўлади. Бундай Бегона ўтлар ўта яшовчанлиги билан бошқаларидан фарққилади. Илдизпоя-л и Б. ў. нинг горизонтал судралиб ўсувчи, ерга унча чуқур кирмаган ер ости поя — илдизпояси бор: булар баъзиларида калта (ғумай), айримларида эса узун (ажриқ, буғдойиқ). Намланган тупроққа тушган илдизпоя бўлаклари тез ва осон ўсиш хусусиятигаэга. Илдизмевали Бегона ўтлар иинг ер ости пиёзи ёки туганаклари бўлади (ёввойи пиёз, лола ва б.). Асосан, уруғ б-н, шунингдек туганак ёки пиёз ёрдамида кўпаяди. Ч и м с и – мон илдизли Бегона ўтлар попук илдизли бўлиб, буларнинг ер устки органлари йил сайин ўсиб, чим ҳосил қилади. Бундай Бегона ўтлар вегетатив кўпайиш хусусиятига эга эмас (савағич ва б.). Б.

Ўзбекистонда суғориладиган деҳқончилик ҳудудларида кўп учрайдиган бегона ўтлар ў. нинг яна бошқа таснифлари ҳам мавжуд.

Бегона ўтларга қарши курашда механик, агротехник ва кимёвий усулларидан фойдаланилади. Самарали кураш олиб бориш учун уларнинг ҳаёт тарзи, айниқса, кўпгнна Бегона ўтлар қўшимча кўпайиш органи бўлган илдиз тузилишини билиш муҳим аҳамиятга эга. Қарши курашда қўлланиладиган барча чоратадбирлар маълум даладаги Бегона ўтлар биологиясини таҳлил қилишдан келиб чиқиши керак. Ҳар бир дала учун унда ўсаётган Бегона ўтларга хос қарши кураш чоралари тизими ишлаб чиқилади. Танланган усулда агротехник ва кимёвий чоралар, шунингдек уруғлик материалларнинг тозалиги ҳамда карантин тадбирлар эътиборга олинади.

Муҳим агротехник тадбирлардан бири ерни 30 — 40 см чуқурликда кўш ярусли плуглар билан ҳайдашдир. Ерни чуқур ағдариш Бегона ўтлар уруғи ва илдизпоя бўлакларини чуқурга кўмиб, униб чиқишига йўл кўймайди. Даладаги Бегона ўтларни камайтириш учун тупроқни ағдаргичсиз осма ва тиркама плуглар ёрдамида юмшатилади, илдизпоялар (қамиш, ғумай, ажриқ ва б.) эса чизель ёки культиваторлар, шунингдек тишли бороналар билан тарокланади ва йиғиштириб олиниб, йўқотилади. Эрта баҳорда Бегона ўтлар майсаии бороналаш б-н йўқотилади. Экинлар вегетацияси даврида эса Бегона ўтлар ўтоқ қилинади. Бир, икки ва кўп йиллик Бегона ўтларга қарши кимёвий кураш усулида танлаб таъсир қилувчи гербицидларлан фойдаланилади. Пахта далаларидаги бир йиллик Бегона ўтларга ва кўп йиллик Бегона ўтларнинг майсасига қарши баҳорда гўза майсалари пайдо бўлгунга қадар трефлан ва прометрин препаратлари тавсия қилинади. Шўрланган ва енгил қумли тупроқпа эса котофорагм фойдаланса бўлади (баъзи Бегона ўтларга қарши кураш чоралари ҳақида бегона ўт тўғрисидаги алоҳида мақолаларга Қ.).

Ад:. Ҳамидов А., Ўзбекистондаги бегона ўтлар, Т, 1973; Қобулов Ж. С,Сулай м о н о в Э., Бегона ўтлар ва уларга қарши кураш, Т., 1976.

Султон Алимуҳамедов, Отахон Абдуллаев.


Кирилл алифбосида мақола: БЕГОНА ЎТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
Туш таъбири ўзбек тилида
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты