БЕДА (Medicago) — дуккакдошларга мансуб бир ва кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, асосий ем-хашак экини. 100 га яқин тури бор. Ўрта Осиёда кўк Беда sativa L.) тури энг кўп тарқалган. Ўрта Осиёда 5 — Змингйил аввал экиб келинган. Ватани Эрон, тахм. 2 — 2,5 минг йил илгари Юнонистон, Қад. Рим ва Шим. Африкага олиб келинган. Кейинчалик Беда маданий экин сифатида Европа, Шим. ва Жан. Америка, Австралияга тарқалган. Ўрта Осиёда ва Закавказьеда Беда асосий алмашлаб экиш экини ҳисобланади.
Ботаник таърифи. Пояси сер-шох, бўйи 70 — 150 см, туп ҳосил қилади. Барглари уч баргли, мураккаб, барг банди асосида унчалик йирик бўлмаган ён баргчалари бор, ранги оч яшилдан тўқ яшилгача. Барг пластинкаси эллипссимон, наштарсимон ёки деярли думалоқ. Тўпгули 12—16 тагача гулдан иборат шингил (сийрак цилиндрик ёки каллаксимон). Кўк Беданинг гули зангори, сариқ Б. нинг гули сариқ, дурагай Б. пики кўк-сариқ тусда. Меваси уруғли, ўроқсимон ёки спиралсимон 2 —3 буралган дуккак. Уруғи сариқ ёки сариқ-қўнғир овал-буйраксимон, майда; дуккагида 5 — 7 уруғ бор; 1000 дона уруғи вазни 1,8 — 2,7 г. Илдиз тизими ўқ иддиз, кучли ривожланади, тармоқланган, ерга чуқур (7 — 10 м ва ундан ҳам кўпроқ) кириб боради. 4 — 5 тартибли ингичка иддизларидаги ўсимталарида ҳаводан эркин азотни ўзлаштирадиган шугана к бактериялар ривожланади. Беданинг кўп йиллик турларида иддизнинг устки қисми (илдиз бўғзи)даги куртаклардан ҳар йили янги поялар ўсиб чиқади. Беданинг яхши ривожланган илдиз тизими икки—уч йидда тупроқнинг 1 га ҳайдалма қатламида 30 — 40 т гўнгга тенг келадиган 80 — 120 ц илдиз масса ҳосил қилади. Биологик хусусиятлари. Беда узун кунли, ёруғсевар ўсимлик, аммо илдиз тизими тупроққа чуқур кириб бориши туфайли қурғоқчиликка яхши бардош беради. Сариқ ва дурагай Бедалар кўк Бедага қараганда совуққа анча чидамли. Беда намсевар ўсимлик. Иссиқ иқлимли р-нларда суғориш билан юқори ҳосил олиш мумкин. Беда сув ва ҳавони яхши Утказадиган қумоқ» ва қумлоқ ғовак тупрокларда яхши усади. Нордон ва кучли шўрланган тупроқларда яхши ўсмайди, лекин кучсиз шўрланишга бардошли ва тупроқ шўрини камайтиришга ёрдам беради. Беда узоқ яшайдиган ўсимлик, 15 — 20 йилгача усади, лекин алмашлаб экишда 3 йилгача, ем-хашак учун эса 5 йилгача Устирилади.
Беда якка ўзи ёки арпа, буғдой каби экинлар билан бирга баҳорда ялпи қаторлаб экилади. Гектарига 12 — 22 кг уруғ сарфланади. Уруғи 15 — 20 кунда униб чиқади. Беда уруғи униб чиқиш қобилиятини 5 — 7, баъзан 10 йилгача саклайди. Баҳорда алоҳида экин сифатида эқилганда кўпай шароитда тез Усади, биринчи йили сершох, сербарг поялар ҳосил қилиб гуллайди ва уруғ беради. Суғориладиган р-нларда Беда биринчи йили 40 —50% гуллаганда 2—3 марта, 2 ва 3 й. ларда эса 40 — 45 кун оралатиб 5 — 6 марта ва ундан ҳам кўпроқ ўрилади. Ҳар Урим оралиғида 1 — 2 марта сугорилади. Ўримдан кейин тез кўклаши билан бошқа кўп йиллик ўтлардан устун туради.
Хўжалик аҳамияти. Беда витамин, оқсилга бой ем-хашак экинидир. Унинг 100 кг кўк массаси таркибида 21,7 озуқа бирлиги ва 4,1 кг ҳазм бўладиган протеин; 100 кг пичанда 45,3 озуқа бирлиги ва 10,3 кг ҳазм бўладиган протеин бор. Беда пичани таркибида 0,35 — 0,40% фосфор, 0,25 — 0,3% кальций ва б. микроэлементлар бўлади. Беда озуқасининг ҳазм бўлиши 70 — 80% га етади. Суғориладиган деҳқончилик шароитида алмашлаб экишда беда энг универсал ва энг яхши самара берадиган экин. Беда 2 — 3 йил ичида тупроқда гектарига 300 — 400 кг ва ундан кўпроқ азот тўплайди, тупроқни органик моддалар билан бойитади, биологик дренаж вазифасини ўтайди, тупроқ структурасини тиклайди, сув, ҳаво тартиботини яхшилайди ва экин ҳосилини оширишга имконият яратади. Беда бир мавсумдаги ўсув даврида ер остки ва ер устки массасини ҳосил қилиш учун ўзидан гектарига 12—15 минг м3 гача сув буғлатади. Беданинг бу хусусияти ер остки сувлари юза жойлашган майдонларда деҳқончилик са-марадорлигини кўтаришга ёрдам беради ва тупроқ шўрланишини анча камайтиради. Беда тупроқни вилт қўзғатувчидан тозаловчи экин ҳамдир. Беда муттасил уч йил эқилган далаларда унинг илдиз тизими ризосферасида сапрофит микро-организмлар (замбуруғлар, бактериялар, содда ҳайвонлар) учун хавфли зам-буруғларни нобуд қиладиган антогони-стлар тўпланади (қ. Алмашлаб экиш). Ўзбекистондаги хўжаликларда ҳар гектардан 150 —200 ц Б. пичани етиштирилади. Уруғликка мўлжалланган беда-зордан 5 —7 ц/га уруғ олинади.
Навлари. Беданинг Тошкент 3192, Тошкент 721, Тошкент 1, Вахш 233, Еттисув, Хива, Ўзган ва б. навлари кўп тарқалган (яна қ. Дуккакдошлар). Б. з а – раркунандалари: беда тўплами, беда барг филчаси, беда битў ва б. К а – салликлари: занг касали, уншудринг, барг доғланиши ва б.
Ад.: Й ў л д о ш е в X. С., Ўзбекистонда беда ўстириш, Т., 1969; Турсунхўжаев 3., Сорокин М., Ғўза-беда алмашлаб экиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш йуллари, Т., 1978.
Зикрума Турсунхўжаев.