АНЕВРИЗМА

АНЕВРИЗМА (юн. aneurysma — кенгайиш) — томир деворининг чўзилиши ва бўртиб чиқиши натижасида қон томир ёки юрак бўшлиғининг чегараланган кенгайиши. Миокард инфаркти, атеросклероз, захм ва б. касалликлар, шунингдек шикастланиш (травматик Аневризма) сабаб бўлади. Ҳақиқий ва сохта Аневризма кузатилади. Ҳақиқий Аневризма артерия деворининг шикастланмай кенгайишидан, сохта Аневризма эса томир шикастланганда девори ёрилиб, атрофдаги тўқималарга қон қуйилишидан вужудга келади. Томир деворининг туғма нуқсонлари ҳам Аневризмага олиб келиши мумкин. Артериал, веноз ва артериовеноз (артерия ва вена томирлари тешигининг бир-бирига туташиб қолиши) Аневризма фарқ қилинади. Дуксимон ва қопчиқсимон шаклдаги Аневризма кўп учрайди. Белгилари А. нинг ўрни, ҳажми ва б. омилларга боғлиқ. Кўпинча касаллик белгилари яққол кўринмайди (симптомсиз кечади). Аневризма зарарланган томир озиқлантирадиган тўқималарнинг қон билан таъминланиши бузилишига сабаб бўлади, у катталашиб кетганда яқин жойлашган аъзо ва тўқималарни эзиб қўйиши мумкин. Аневризма юракка яқин жойлашган бўлса, юрак фаолияти бузилади. Баъзан А. нинг ёрилиши ва қон кетиши кузатилади. Аневризма одатда жарроқлик усули билан даволанади.


Кирилл алифбосида мақола: АНЕВРИЗМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ
ФОРОБИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты