АНОРГАНИК КИМЁ

АНОРГАНИК КИМЁ (юн. an – инкор қўшимчаси ва органик кимё) — кимёвий элементлар ва улардан ҳосил бўлган бирикмалар ҳақидаги фан (фақат углерод бирикмаларини органик кимё, углероднинг бир неча оддий бирикмаларинигина Анорганик кимё ўрганади). Анорганик моддалар, хусусан огир металлар — олтин, кумуш, мис, темир, қўрғошин, симоб ва қалай, металлмаслардан углерод ва олтингугурт қадим замонлардан маълум. Милоднинг бошларида кимё Мисрда тараққий этиб, хлорид, сульфат, нитрат кислоталар, эркин ҳолда маргимуш, сурма, фосфор, шунингдек бир қанча ишқор ва тузлар ҳосил қилинган. Туркистонда ҳам кимёнинг қадимдан мавжудлигини археологик қазишлар натижасида топилган моддий-маданий ёдгорликлар тасдиклайди. Туркистонда кўпгина кимёгар олимлар етишиб чиққан. Улардан энг машхурлари Абу Бакр ар-Розий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ал-Котиб ал-Хоразмий, Абдулҳаким ибн Абдулмалик ал-Косий, Абу Али ибн Сино ва б. (қ. А-кимё). Анорганик моддалар ҳақидаги маълумотларни алоҳида ўрганиш ғоясини француз кимёгари Н. Лемери илгари сурган. У 1675 й. да кимё фани ўрганадиган моддаларни келиб чиқишига кўра минерал моддаларга, ўсимликлар ва хайвонлардан ҳосил бўладиган моддаларга бўлган эди. 19-а. охирида физика ва б. фан сохаларидаги катта кашфиётлар (1869 й. да Д. И. Менделеев даврий қонунни кашф этиши ва ҳ. к.) А. к. тарақкиётида муҳим роль ўйнади. Бу даврда даврий системада ўрин қолдирилган элементларнинг барчаси топилиб, даврий система тўлдирилди ва трансуран элементлар кашф этилди. Анорганик кимёда кимёвий текширишнинг иккинчи усули: анализ ва синтез кенг қўлланилади. 18-а. охирида кимёнинг вазифаси моддалар таркибини аниқлаш, яъни уларни анализ қилиш деб хисобланган бўлса, 19-а. нинг бошида кимёгарлар янги моддаларни синтез қилишга ҳам тобора кўпроқ аҳамият бердилар. 20-а. да анорганик синтез тараққиётига экспериментал техниканинг эришган ютуклари жуда катта ёрдам берди. 20-а. бошигача Ак. нинг асосий вазифаси кўпроқ бирикмалар ҳосил қилиш деб ҳисобланган бўлса, ҳозир бу фан, асосан, бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ва парчаланиши шароитини, уларнинг физик ва кимёвий хоссалари ва тузилишини урганади. Бу ҳол А. к. соҳасидаги тадкиқотларнинг илмий ва амалий аҳамиятини ғоятда ошириб юборди. 20-а. нинг 30-й. ларида адабиётда баён этилган анорганик бирикмалар сони 50-60 минг эди. Элементларнинг кислород билан ҳосил қилган бирикмалари — гидридлар; галоген билан ҳосил қилган бирикмалари — галогенидлар; олтингугурт билан ҳосил қилган бирикмалари — сульфидлар; азот билан ҳосил қилган бирикмалари — нитридлар; углерод билан ҳосил қилган бирикмалари — карбидлар, кислоталар, асослар, тузлар, комплекс бирикмалар Анорганик кимёда ўрганилади. Анорганик кимёнинг ҳоз. бош вазифаси юқори ҳарорат ва босим, механик ва кимёвий таъсирларга чидамли бўлган, бошқа кўпгина талабларга жавоб берадиган янги сунъий анорганик моддалар тайёрлаш ва б. дир. Бу борада кўпгина тадқиқот ишлари ўтказилди. Мас, техниканинг янги материаллар софлигига талаби жуда юқори (ярим ўтказгичлар ва ядро энергетикаси материалларида қўшимчалар миқдори 10-6% дан ошмаслиги керак), шунингдек мустаҳкамлик, оловбардошлик, агрессив муҳитларга чидамлилик (ядро энергетикаси, ракета техникаси, кимё ва қурилиш ма-териаллари саноатида) каби хоссаларга талаб ошди ва яқин вақтларгача металлар таркибида турли масофаларда тартибсиз жойлашган оксидлар бўлиши нуқсон деб хисобланган бўлса, ҳозир ангестремдан кичик иплардан тўрлар ясаб, ҳосил бўлган катакчалар ичига металлни жойлаштириб қиздириб янги типдаги металлар олиш технологияси кенг жорий килинди. Бу мақсадлар учун фақат юқори т-раларга чидамли оксидлар (карбидлар, боридлар ва силицидлар) ишлатилади. Анорганик технологиянинг қад. соҳаси шиша и. ч. да ҳам катта ютуқларга эришилди. Одатда шиша таркибида кристаллар пайдо булса, шиша маҳсулотлари чиқитга чиқариб юбориларди. Ке-йинчалик шишанинг бутунлай майда таркибли кристаллардан иборат янги турларини и. ч. йўлга қўйилди. Юқори эксплуатацион хоссаларга эга булган сунъий олмосни ҳам синтез қилишга эришилди. Юқоридаги тадқиқотларда Анорганик кимёнинг роли катта. У кимё саноатининг илмий асоси сифатида оғир саноатни ривожлантиришда ва қ. х. ни такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади (яна қ. Кимё).


Кирилл алифбосида мақола: АНОРГАНИК КИМЁ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕРУНИЙ
ФРАНЦИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты