БИБИХОНИМ (асл исми Сароймулкхоним) (1341 — 1408) — Амир Темурнинг катта хотини, Чигатой улуси хони — Ҳозонхоннкнт қизи. Дастлаб амир Ҳазағотшг набираси — Хусайн ибн Мусаллабга (1355), кейин (Ҳусайн қатл этилгач) Амир Темурга никоҳланган (1370). Шу боне Амир Темур «Курагон» унвонига мушарраф бўлади. Зотан хон авлодига мансуб Сароймулкхоним ҳарамдаги барча маликалардан улуғ ҳисобланиб, «Катта хоним» ёхуд «Бибихоним» деган унвонга ноил бўлади.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Бибихоним ўз замонасининг юксак идрокли, фаросатли, тадбиркор, маслаҳатдон ва етук аклзаковат соҳибаси, шунингдек, ҳуснлатофат бобида ҳам беназир эди. Бибихоним инсонпарвар, ватанпарвар, мамлакатнинг сиёсийижтимоий, ик^исодий ва маданий ҳаётидан яхшигина хабардор бўлган, салтанат ишларида доно маслаҳатлари б-н қатнашиб турган аёл эди. Айниқса, илммаърифатга алохида эътибор берар, толиби илмларга ҳомийлик қиларди. Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий юришларида кўпинча ҳамроҳлик қилган. Бибихоним салтанатни бошқаришда вужудга келган айрим муаммоларни ҳал қилишда ўзининг оқилона маслаҳатлари билан фаол қатнашган. Амир Темур Б. га ошкора бўйсунмасада, бироқ унинг оқилона маслаҳатларига ўзида қандайдир эҳтиёж сезиб турган.
Бибихоним ўз жамғармаси ҳисобидан Самарқандда улкан Мадраса қ(. Бибихоним мадрасаси) қурдирган.
Бибихоним фарзанд кўрмаган бўлсада, соҳибқирон ўз набиралари — Муҳаммад Султон, Халил Султон, Улуғбек ва б. мирзоларни бевосита зукко Бибихоним тарбиясига топширган эди.
Самарқандда Амир Темур Бибихонимга атаб қурдирган Бибихоним жоме маежиди мавжуд. Бибихоним ҳақида халқ орасида кўплаб ривоятлар сақланиб қолган.
Турғун Файзиев.