БИЛИРУБИН — 1лот. bills ўт (сафро) ва ruber — кизил], C33H63O4N4 — ўт (сафро)нинг қизилсарғиш пигменти; мол. м. 584,68. Қўнғир кристалл модда. Гемоглобиннинг парчаланишидан вужудгакелади. Асосан жигарда ишланиб, ўт билан ичакка, қисман қонга ўтиб туради. Биливердиннинг ферментлар таъсирида қайтарилиши йўли билан ҳосил бўлади. Умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг қон зардобида озроқ миқдорда Билирубин бор. Ўт йўлларида ўт димланиб қолганида ва баъзи жигар касалликларида қонда Билирубин миқдори ортади (сариқлик кузатилади) ва сийдикда Билирубин бўлади. Шунинг учун қон ва сийдикдаги Билирубинни аниқлаш касалликка ташҳис қўйишда муҳим аҳамиятга эга.