АРАЛАШ ИҚТИСОДИЁТ

АРАЛАШ ИҚТИСОДИЁТ — ҳоз. замон бозор иқтисодиёти моделларидан бири. Аралаш иқтисодиёт бозор иқтисодиётининг ривожланган ва демократлашиб, инсоний туc олган тури бўлиб, АҚШ, Англия ва Франция каби ривожланган мамлакатларга хос. Аралаш иқтисодиёт полииқтисодий тизим булиб, ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиёти, кооператив иқтисодиёт каби моделлардан ўзининг 3 жиҳати билан ажралиб туради: а) мул кий хилма-хиллик. Иқтисодиётда ягона мулк монополиясига урин қолмайди, хилма-хил мулкчилик ёнма-ён ривожланади. Мулкчиликнинг 3 шакли мавжуд бўлиб, булар хусусий мулк, жамоа мулки ва давлат мулкидан иборат булади. Хусусий мулкнинг индивидуал (якка) мулк шакли эмас, балки кооператив (ширкат) шакли устуворлик қилади. Жамоа мулки эса ишчи ва хизматчиларнинг узига ёки уларнинг касаба уюшмасига карашли мулкдан ташкил топади ва халқ корхоналарида ўз ифодасини топади. Бу корхоналардаги ишчи ва хизматчилар ҳам мулк соҳиби, ҳам меҳнат ахли ҳисобланадилар. Давлат мулки энг муҳим, умуммиллий аҳамиятга молик соҳалар билан чекланади, унинг доираси хусусийлаштириш асосида қисқариб боради. Мулк шаклларидан ҳеч қайсиси монопол мавқеда бўлмайди. Иқтисодиётда мулк шаклларининг мувозанати сақданади; б) хўжалик юритиш хилма-хиллиги. Хўжалик якка, ширкат, аралаш тарзда юритилади. Хўжалик субъектлари хўжалик фаолиятини ўз маблағига, қарз пулига таяниб юритадилар, улар ўртасида ижара муносабатлари кенг тарқалади. Ер, умуман, кўчмас мулк ва ҳатто, машина-ускуналар ҳам ижара асосида ишлатилади, лизингнинг турли шакл ва усуллари кенг қўлланилади. Хўжалик юритиш миллий доирадан чиқиб байналмилаллашади. Қўшма корхоналар, трансмиллий корпорациялар ривожланади, очиқ иқтисодий зоналар ташкил топади; в) хўжалик фаолияти миқёсида мувозанатнинг таъминланиши. Йирик, ўрта ва кичик бизнес мувозанатли ҳолатда ривожланади. Йирик корхоналар монополиясига ўрин қолмайди. Ҳар бир бизнес ўз соҳасида ривож топади. Йирик ва кичик бизнес муносабати, бир томондан, рақобат муносабати бўлса, иккинчи томондан шериклик ва ҳамкорлик муносабатига айланади. Мувозанатли ҳолат рақобатга кенг йўл очади, монополияни чеклайди. Шу сабабли миллионлаб корхоналар ёпилади, ўзаро қўшилади ёки янгидан очилади. Иқтисодиёт субъектларининг кўпчилик бўлиши рақобатнинг аҳамиятини оширади.

Аралаш иқтисодиёт кўп укладлиликни талаб этади ва бозор талаби атрофлича ўрганилиб, бозорбоп, яъни яхши сотиладиган товарлар ишлаб чиқарилади; барча и. ч. омиллари унумдорликни таъминлаш йўлида мукаммаллаштириб борилади. Самарали и. ч. ҳамма даромадларни (иш ҳақи, фойда, рента, фоиз) ошириш имконини беради. Чунки ҳар бир омилнинг (ер, меҳнат ва капитал) берган иқтисодий самараси ошиб боради. Аммо даромадлар таркибида меҳнатдан келадиган даромад — иш ҳақи ғиссасининг ортиб бориши юз беради.

Аралаш иқтисодиётнинг оммавий фаровонликни таъминлашдан иборат бош умумлаштирувчи қонуни бор ва у иқтисодиётнинг ижтимоий йўналишини ифода этади. Бу қонунни икки ҳолат юзага келтиради. Биринчидан, мулк хилма-хил бўлиб, озчилик қўлида тўпланмай, кўпчиликка тегишли бўлади ва меҳнат аҳли айни вақтда мулк соҳибларига ҳам айланади. Иккинчидан, маҳсулот ва хизматларнинг кўплаб яратилиши фаровонликни таъминлашга етарли бўлади. Даромадлар юқори бўлганидан улар тирикчилик сарфидан ортиб қолиб, пул ва модлий шаклдаги жамғармага айланади. Шу боис миллий бойлик таркибида аҳоли мол-мулкининг ҳиссаси ортиб боради.

Ҳозирги Аралаш иқтисодиётда иқтисодий муносабатларнинг аралаш тарзда бўлиши бозор ва нобозор муносабатларнинг уз-вий қўшилиб кетишига олиб келади. Бозор муносабатларига хос рақобат, фойда учун кураш, хусусий мулк ҳукмронлиги, даромадларнинг и. ч. омилларидан фойдаланиш натижасига боғлиқ бўлиш каби белгилар билан бир қаторда узоқ шериклик асосида ҳамкор бўлиш, бизнесда ўз ўрнини топиб обрў орттириш, имижга эга бўлиш, ишчи-хизматчиларнинг мулкдорларга айланиши, хайр-саҳоват қоидасига биноан ночорларга доимо ёрдам бериш каби муносабатлар ҳам камол топади. Аралаш иқтисодиётда тартибсизлик ва ноаниқлик минимал даражага тушади, иқтисодиёт давлат томонидан тартибга солинади, иқтисодий мувоза-натлар тезда тикланиб туради. Давлат даромадларни қайта тақсимлаб, минимал даромадларни кескин пасайишига йўл бермайди. Шу мақсадда қонун йўли билан иш ҳақи минимумў миқдори белгиланади. Давлат антимо-нопол сиёсат юргизади. Фирмаларда маркетинг хизматининг кучли ривожланиши бозорни чуқур ўрганиб, унинг талабига мослашиш имконини бергани ҳолда давлат ҳам иқтисодиётни тартибга солиб турганидан кучли иқтисодий бўҳронлар ва ларзалар юз бермайди, иқтисодий танглик чуқур бўлмайди, ундан тезда ва кам талофат б-н чиқилади. Умуман олганда жамиятда иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик қарор топади. Аралаш иқтисодиёт бозор муносабатларининг ҳозирчалик энг ривожланган шакли сифатида юзага келади. Унинг яққол намунаси деб АҚШ иқтисодиётини олиш мумкин. Иқтисодий назарияда Аралаш иқтисодиёт ҳақидаги қарашлар 20-а. нинг 20-й. ларида пайдо бўлган. Кейинчалик «халқ капитализ-ми», «демократик капитализм», «оммавий фаровонлик жамияти», «конвергенция» ва б. концепцияларда Аралаш иқтисодиёт назарияси такомиллаштирилди.

Аҳмаджон Ўлмасов.


Кирилл алифбосида мақола: АРАЛАШ ИҚТИСОДИЁТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ МОДЕЛЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты