БЛУМИНГ, блюминг : (инг. blooming) — пўлат қуймалардан Чблул» олиш учун мўлжалланган прокатлаш стани. Прокатлаш (сиқиш) валиклатрич нинг диаметри (йўғонлиги) билан ифодаланади, мас, Блуминг 1500 (бу ерда 1500 мм — валик диаметри). Блумингда 12 т гача ва ундан ҳам оғир пўлат қуймалардан блум тайёрланади. Баъзи ҳолларда Блумингда сляблар ҳамда шаклдор заготовкалар (йирик двутавр тўсинлар, швеллер ва б. лар) олинади. Металлургия з-дларида Блуминг пўлат қуйиш цехи билан прокат цехи орасидаги боғловчи звено ҳисобланади.
Блуминг иш клети (катаги), валларни ҳаракатга келтирувчи асосий электр двигателлар ва механизмлардан иборат. Блуминг цехида технологик жараённинг ўтиш тартиби: қайноқ қуйма пўлат эритиш цехидан т. й. платформаларида қиздириш қудуғига келтирилади; қуймалар қудуққа тик туширилиб, 1100—1300°С гача қиздирилади, ҳар бир қуйма махсус мосламада Блумингнинг қабул рольгангига келтирилади; қуйма Блуминг валлари орасидан бир неча марта ўтказилади (ҳар бир ўтишда қуйма 40—20 мм қисилади), натижада пўлат полосалари ҳосил бўлади; полосалар катта қайчилар билан алоҳнда блумларга кесилади. Булар рольганглар ёрдамида совитгичларга, у ердан эса омборга’юборилади. Блуминг пўлатни йирик қуймалар тарзида қуйишга, тайёр прокатнинг сифатини оширишга имкон беради. Лй. Мирбобоев В. А., Васильев Г. П., Металлар технологияси, Т., 1971.