БОДРИНГ

БОДРИНГ (Cucumis sativus L.) — қовоқгуллилар оиласига мансуб бир йиллик сабзавот экини. Барча қитъаларда экилади. Ёввойи ҳолда учрамайди. Очиқ дал ада ва иссиқхоналарда етиштирилади. Ватани — Хиндистон. Мил. ав. 3-минг й. дан бери маълум. Палаги 1,5—2 м гача боради. Бодринг гули бир уйли, айрим жинсли. Оталик гуллари барг қўлтиғида биттадан, оналик гуллари оталик гулларидан кейинроқ пайдо булиб, барг қўлтиғида биттадан, тезпишар навларида 2—3 та дан жойлашади. Мевасида витамин С, 92,7 — 97,7% сув, 1,1—3,7% қанд ва минерал тузлар, шунингдек эфир мойи бор.

Бодринг иссиқсевар усимлик, уруғи тупроқ ҳарорати 14—15° бўлганда уна бошлайди, 25—30° да яхши кўкаради. Бодрингнинг эртапишар, ўртапишар ва кечпишар навлари бор. Эртапишари очиқ далага апр. нинг биринчи ярмида, ўртапишари май охирларида, кечпишари июннинг уртаси ва июлнинг бошида экилади. Бодринг эгаторасини 120 — 140 см дан олиб, якка қаторлаб ёки 210—240 см дан олиб, қўш қаторлаб ҳар уяга 2—3 кун ивитиб қуйилган 5 — 8 дона уруғ ташлаб экилади. Қаторлаб экилганда туп оралиғи 35—40 см, тўғри бурчакли уялаб экилганда 70 см қилинади. Бодринг кўкариб чиққач, эртагиси 30—40 кунда, кечкиси 50—60 кунда гуллайди, туккан меваси 8—10 кунда етилади. Меваси оч яшил булиб, уруғи пишганда сарғишқунғир тусга киради. Ер ҳайдаш олдидан гектарига 25 — 30 т гунг, 100 кг дан азотли ва фосфорли ўғитлар солинади. Уруғи униб чиққач, уяда биттадан ниҳол қолдириб яганаланади, суғориб чопиқ қилинади. Иқлим ва тупроқ шароитига қараб ҳар 5—12 кунда суғорилади. Бодринг шўрланмаган, сизот сувлари чуқур жойлашган ерларда яхши усади. Мевасини ҳар куни ёки кун оралатиб териш керак. Меваси куклигича, тузланган ва консерва ҳолида истеъмол қилинади. Шарбати тиббиётда дори-дармон сифатида ишлатилади.

Ўзбекистонда селекция йули билан яхшиланган қуйидаги навлари экилади: Марғилон 822. Кечпишар, палаги узун, барги уртача, беш бурчакли. Меваси цилиндрсимон, бўйи 16—18 см, эни 5—6 см, оғирлиги 130—240 г, тўқ яшил, учидан бошланадиган оқ йўллари бор, баъзан йўллари бўлмайди. Гектаридан 300—350 ц ҳосил беради. Ўзбекистон 740. Ўртапишар, палаги уртача, барги майда, тўқ яшил, усти чўтир. Меваси цилиндрсимон, бўйи 10—13 см, эни 4—5 см, оғирлиги 100 — 180 г, ялтироқ яшил. Учидан бошланадиган оқ йўллари мевасининг ярмигача боради. Гектаридан 340—375 ц ҳосил беради. Қўйлиқ 262. Эртапишар, палаги ўртача, барги тўқ яшил, тўгарак, бўлакли. Мевасининг бўйи 10 — 11 см. эни 3—4 см, оғирлиги 105—110 г, тўқ яшил. Эртаги қилиб экилганда гектаридан 330—350 ц, кечки қилиб экилганда 120—160 ц ҳосил беради. Шунингдек, Эртаги 645, Ҳисор 132 навлари ҳам серҳосиллиги б-н ажралиб туради. Бодринг иссиқхоналарда етиштирилганда 1 мг майдондан 20—35 кг ҳосил олинади.

Касалликлари: уншудринг, оқпалак, илдиз чириши. Зараркунандалари: ўргимчаккана, битлар, илдиз кемирувчилар ва б.

Ад.: Бўриев Ҳ., Абдуллаев А., Томорқа сабзавотчилиги, Т., 1994.

Ориф Қодирхўжаев.


Кирилл алифбосида мақола: БОДРИНГ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты