АСАЛШИРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР

АСАЛШИРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР, нектарли ўсимликлар — асалари нектар ва гулчанги йиғиб оладиган ёпиқ уруғли ўсимликлар, асалариларнинг асосий озиқ базаси. Нектарни гултожи ёки гулкоса барглар, тугунча девори ёки гул ўрнида жойлашган махсус нектар безлари ишлаб чиқаради. Айрим ўсимликларда бундай безлар барг банди ёки гулён баргларида, ҳатто пояда ҳам жойлашган. Нектар миқдори ўсимлик турига боғлиқ. Mac, битта гул ишлаб чикарадиган нектар миқдори Coryanthe туркумига мансуб тропик ўсимлик — архидеяда 30 г гача, жўкада — 0,15 — 7,46 мг, каш-карбедада — 0,16 мг га тенг. Асалширали ўсимликлар гулидан йиғилган нектар ва гул чангини асаларилар ва асаларисимонлар оиласига мансуб б. ҳашаротлар асалга ва пергага айлантиради. Айрим ўсимликлар нектар билан бирга қатронга ўхшаш модда ҳам ажратади. Арилар бу моддадан прополис (асалари елими) ишлаб чиқаради. Асалширали ўсимликларнинг нектар и. ч. хусусияти эволюция давомида келиб чиққан бўлиб, ўсимликларнинг ҳашаротлар орқали четдан чангланишга мослашувидан иборат. Четдан чангланган ўсимликлар кўп ҳосил беради ва анча сифатли уруғ қоддиради. Кўпчилик қ. х. экинлари, мас, озиқ-овқат ва ем-хашак экинларидан гречиха, эспарцет, себарга, беда, қашқарбеда, вика ва б. ; мойли ва эфир мойли ўсимликлар — кунгабоқар, рапс, анис, кориандр, ялпиз; толали экинлар — ғўза, каноп; турли хил мевали дарахтлар, полиз ва сабзавот экинлари, цитрус ўсимликлари, узум ва б. кўп нектар ҳосил қилади. Нектар и. ч. ва ҳашаротларнинг нектар йигиши Асалширали ўсимликларнинг гуллаган вақтига тўғри келади. Нектар и. ч. нинг бошланиши ва унинг миқдори иқлим, тупроқ ва об-ҳаво шароитига боғлиқ.

Ўзбекистон шароитида Асалширали ўсимликларнинг юзлаб тури ўсади, улар орасида кўп миқдорда нектар ажратиб амалий аҳамиятга эга бўлганлари бир неча ўн турдан иборат. Асалширали ўсимликлар ботаник ёки хўжалик белгиларига, гуллаш муддати (мас, ба-ҳорги, ёзги, кузги) ва ўсадиган жойи ёки бошқа белгиларига қараб тасниф қилинади. 1 га майдонда ҳосил қиладиган нектар миқдори бўйича қуйидаги ўсимликлар амалий аҳамиятга эга: жўка ва дала заранги — 1000 кг, ингичка баргли заранг — 200 кг гача, тол — 150 кг гача, сариқ акация — 350 кг га яқин, мевали дарахтлар (олма, нок, олхўри, олча, гилос) — 20 — 30 кг, резавор мевалардан смородина — 60 кг, малина – 200 кг, ўтлардан гречиха — 60 — 90 кг, мойли экинлардан кунгабоқар — 30 – 40 кг; толали экинлардан ғўза — 30 – 40 кг, ем-хашак экинларидан эспарцет — 90 — 400 кг, қашқарбеда — 300 кг, себарга – 100 — 150 кг, беда — 100 кг нектар ишлаб чиқаради. Ҳар хил муддатда гуллайдиган ўсимликларни ўстириш орқали бир жойнинг ўзида сурун-касига бир неча ой ёки мавсум давомида асал йиғиш мумкин. Ўзбекистон шароитида эрта баҳордан кеч кузгача асал йиғиш учун асаларилар баҳорда эфимер ўсимликлар ўсадиган даштга, баҳорнинг охири ва ёз ойларида тоғ одди ва тоғ зоналари ҳамда экинзорларга кўчирилади.


Кирилл алифбосида мақола: АСАЛШИРАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АСАЛАРИСИМОНЛАР
АСАЛАРИ
БАРГ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты