БОСМАХОНА — матбаа маҳсулотлари (китоб, журнал, газета, плакат, бланк ва б.) тайёрлайдиган саноат корхонаси. Қадимда рисолалар асосан қўлёзма тарзида тайёрланган. Шарқда қўлёзмаларни хаттотлар бежирим қилиб оққа кўчириб, наққошлар безаклар билан безашган, муқовасозлар варақларни тикиб ва қолипга тортиб, китоб ҳолида чиқаришган қ(. Ноширлик). Китоб босишга доир дастлабки тажрибалар Хитойда 1041—48 й. ларда амалга оширилган (Би Шен).
Дастлабки Б. Германияда И. Гуттенберг томонидан 1445 й. ташкил қилинган. Туркистонда биринчи босма китоб 1868 й. Туркистон ҳарбий округи штаби (Тошкент) Б. сида чоп қилинди. Биринчи расмий газета — «Туркестанские ведомости» ҳам штаб Б. сида босила бошлади. Узбек тилида нашр қилинган биринчи китоб Шоҳимардон Иброҳимовнинг «Календарь» («Тақвим») китоби (1871) бўлди (Ш. Иброҳимов бир неча йил «Туркистон вилоятининг газети»да таржимонлик қилган, кейинроқ муҳаррир муовини лавозимида ишлаган). 1874 й. Хива шаҳрида Муҳаммад Раҳимхон (Феруз) томонидан литография (тошбосма) қурилди вауерда 19-а. 80-й. ларидаёқ анчамунча китоблар босилди. Унда 1880 й. да Алишер Навоийнинг «Хамса»си, шоир Мунис Хоразмийнинг «Девони Мунис» ва «Девони Рожи» баёзлари босилиб чикди. 1898 й. Тошкентда эски шаҳар марказида ҳоз. 1босмахона ташкил қилиниб, бу ерда узбек, тожик, туркман, қозоқ ва қирғиз тилларида дарсликлар чиқарила бошлади. Айни вақтда у матбаачи кадрлар ва матбаа ташкил отчилари тайёрлайдиган марказга айланди. Кейинчалик Тошкентда, вилоятлар ва туманлар марказларида биринкетин Босмахоналар қурилди. Ўзбекистонда 123 Босмахона фаолият кўрсатади (2000). Шундан «Шарқ» нашриётматбаа акциядорликжамияти босмахонаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ижарадаги Тошкент матбаа к-ти, рангли босма фкаси, китобжурнал фкаси, Биринчи Тошкент босмахонаси, Янгийўл китоб фкаси, «Фан» нашриёти босмахонаси ва Нукус матбаа к-ти, ЎзбекБритания «Растр» қўшма корхонаси йирик Босмахона ҳисобланади (яна қ. Матбаачилик саноати).
Бларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Икки ёки ундан кўп босма усулларидан фойдаланадиган Босмахона матбаа комбината деб аталади. Асосан офсет босма ёки чуқур босма усулларида ишлайдиган Босмахона фка (мас, харита фкаси, китоб фкаси, рангли босма фкаси, ҳарф териш фкаси) деб аталади, Тайёрлайдиган маҳсулоти турига қараб Босмахона газета, журнал, китоб, плакат, харита, бланк чиқарадиган ва б. турларга булинади. Босмахоналар йирик, ўрта ва кичик хилларга ҳам ажратилади. Босмахоналар бирлашиб, матбаа и. ч. бирлашмаларини ташкил қилиши мумкин. Босмахонанинг асосан босма қолиплар тайёрлаш, босиш, маҳсулотларни пардозлаш ва ёрдамчи цехлари бўлади. Қолиплар тайёрлаш цехида юқори босма усулига — ҳарф териш, цинкография клишелари ва қуйма стереотиплар; офсет усулига — қолип ва монометалл (алюминий, рух), биметалл ва триметалл (мас, пўлат, мис, хром); чуқур босмага — мис ёки хромланган қолиплар тайёрлайди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Босмахоналар тубдан қайта жиҳозланди. Босмахона ларда матн ва расмлар замонавий компьютерларда терилмоқда ва чоп этилмоқда. Чоп этиш жараёнида ададининг камкўплигига қараб юқори тезлиқда ишлайдиган ғалтак (ротация) ҳамда текис босма, бир ва кўп рангли босма машиналар ишлатилмоқда. Пардозлаш цехида ҳам ададининг камкўплигига қараб якка станоклар ёки катта агрегатлар, поток линиялар қўлланилмоқда.