БОТАНИКА

БОТАНИКА (юн. botanikos — ўсимликка тегишли, botane — ўсимлик, ўт, гиёҳ) — ўсимликлар тўғрисидаги фанлар мажмуи. Ботаника ер юзидаги ўсимликлар дунёсини, ўсимликлар организмларининг яшаш ва ривожланиш қонуниятларини ҳамда уларнинг бу жараёндаги ўзаро алоқаларини, ташқи муҳитга нисбатан муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганади. Ботаника бирбири билан ўзаро боғланган ўсимликлар систематикаси, палеоботаника, геоботаника, морфология, анатомия, цитология, антэкология, филогения, флорогенетика, физиология, экология, усимликлар хом ашёси, биоқимё, усимликлар географияси, дендрология, палинология каби тармоқларга бўлинади. Ботаника сувўтлар, пўсинлар, қирқбўғимлар, қирққулоқлар, очиқ уруғли ўсимликлар, ёпиқ уруғли ўсимликлар, замбуруғлар ва лишайниклар деб аталадиган бўлимлардан иборат.

Ботаника бошқа биол. фанлари каби кузатиш, тарихий таққослаш ва тажриба усулларидан фойдаланади. Бу усуллар коллекциялар йиғиш ва тузишдан, табиатда ва тажриба майдонларида кузатиш ва тажрибалар ўтказиш, олинган маълумотларни математик усулда ишлаб чиқишдан иборат. Ботаника классик Ботаника методлари б-н бир қаторда замонавий кимё, физика, кибернетика ва б. фанларнинг и. т. методларидан ҳам фойдаланади.

Ўсимликлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар қад. Шарқ халқлари қўлёзмаларида учрайди. Лекин илмий Ботаникага юнонлар асос солишган. Ўсимликларни текширишга бағишланган энг қад. маълумотлар юнон файласуфи Аристотель ишларида учрайди. Аристотелнинг шогирди Теофраст биринчи бўлиб ўсимликларнинг ҳаётий шакллари таснифини берган, ўсимликларни дарахтлар, буталар, ярим буталар ва ўтларга ажратган. Теофраст Ботаниканинг отаси ҳисобланади. Ўрта асрда яшаган ватандошларимиз Беруний ва Ибн Сино асарларида ҳам шифобахш ўсимликлар тўғрисида кўплаб маълумотлар берилади. Эндиликда ўсимликлар қопламининг биосферадаги аҳамияти, биосферанинг энг муҳим компоненти сифатида уларни муҳофаза қилиш, ўсимликлар дунёси генофондини сақлаш, ўсимлик бойликларидан оқилона фойдаланиш муаммолари биринчи ўринга чиқди.

Ўзбекистонда. Ботаника соҳасидаги дастлабки и. т. ишлари 20-а. нинг 20-й. ларида бошланган. Ўша йиллари Ўрта Осиё давлат унти, 40-й. лар бошида эса Узбекистон ФА Ўзбекистон усимликларини ўрганиш бўйича бир неча экспедициялар уюштиради. Йиғилган ўсимликлар коллекцияси Узбекистон гербарийсини тузиш учун асос бўлди. Ҳозир ФА Ботаника интидаги марказий гербарийда 1 млн. дан ортиқ усимликлар намунаси ва 10000 дан зиёд ўсимлик турлари бор. Бу коллекциялар ва табиатда олиб борилган кузатишлар Урта Осиё флорасининг генезиси ва усимликлар крпламининг ривожланиши тўғрисида йирик назарий ва фундаментал ишларни амалга оширишда асосий база бўлиб хизмат қилди. Хусусан Узбекистон ФА Ботаника ин-ти томонидан 1941—62 й. ларда 6 жилдли «Узбекистон флораси» асари яратилди. Унда 4274 ўсимлик турлари, жумладан 390 эндемик турлар тўғрисида маълумот берилган. Узбекистон ботаниклари Урта Осиё республикалари олимлари билан ҳамкорликда 8 мингдан ортик, турни ўз ичига олган 10 жилдли «Урта Осиё ўсимликлари аниқлагичи»ни тузиб чикишди. Замбуруғлар бўйича эса 10 жилдли «Ўзбекистон замбуруғлари» номли асар юзага келди.

Ўзбекистоннинг қазилма флораси бўйича Ботаника ин-ти олимлари томонидан бир қанча и. т. ишлари олиб боридди. Тадқиқот натижасида 3 жиддли «Ўзбекистон палеоботаникаси» пайдо бўлди. Чўл, яримчўл, тоғ олди ўтлоқларининг ҳосилдорлигини оширишнинг фитомелиоратив ва агротехникавий методлари асослаб берилди ва амалий фойдаланишга такдим этилди.

Ўзбекистон флораси ва ўсимликлар қоплами бўйича и. т. нинг натижалари М. Г. Попов (1927), Е. П. Коровин (196162), И. И. Гранитов (196467), Қ. 3. Зокиров (1955—61) ишларида кенг ёритидди. 1965 й. га келиб Ўзбекистон ўсимликларининг йирик масштабли геоботаник харитаси тузилди.

Ботаника ин-тида олиб борилган геоботаникага оид материаллар асосида 4 жилддан иборат «Ўзбекистоннинг ўсимликлар қоплами ва улардан оқилона фойдаланиш» асари нашр қилинди. Ботаника ин-тида доривор ва эфир мойли емхашак ҳамда озиқ-овқат сифатида ишлатиладиган ўсимликларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳам бир қанча и. т. ишлари бажаридди. Ж. К. Саидов раҳбарлигида усимликларнинг чўл шароитига мослашув хусусиятлари устида и. т. ишлари олиб борилди. Ноёб ва йўқолиб бораётган турларни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилган ишлар асосида 1984 й. да 163 ўсимлик турини ўз ичига олган «Ўзбекистон Кизил китоби» яратилди.

Ўсимликлар морфологияси, анатомияси, экологияси ва физиологияси соҳасида чўл ўсимликларининг қурғоқчиликка мосланишининг ўзига хос морфологик хусусиятларига оид кўп и. т. ишлари олиб борилди ва йирик монография ҳамда тўпламлар нашр этилди.

Сув ўтларини ўрганиш ишлари акад. А. М. Музаффаров раҳбарлигида олиб борилди. Сув ўтларини жадал купайтириш, улардан чорвачилиқда ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилди ва Ўрта Осиё ҳамда Ўзбекистоннинг альгофлорасига оид қатор асарлар чоп этилди.

Келгусида ботаника соҳасида олиб бориладиган ишлар экология, табиат муҳофазаси, ўсимлик хом ашёларидан оқилона фойдаланиш, Республикада учрайдиган замбўруғ, тубан ва юксак ўсимликлар турларини аниқлаш, улар орасидан муҳофазага молик турларни ажратиш, ўсимликлар қопламининг ҳоз. ҳолатини аниқпаш, эрозияга учраган ерларнинг катта ҳажмдаги хариталарини тузиш ва усимликларнинг кайта тикланиши билан боғлиқ муаммоларни ишлаб чиқиш, усимликларнинг айниқса чўл шароитида усишга мосланиш қонуниятларини, Орол денгизининг суви қуриб қолган жойларда тузга, иссиқликка ва қурғоқчиликка чидайдиган ўсимликларни топиб ўстириш ҳамда турли даражада ифлосланган оқова сувларни биологик (ботаник) усулда тозалаш ҳамда энг фойдали (доривор, емхашак ва б.) ўсимликлар биол. сини ўрганиб, уларни экма ўсимликлар қаторига киритиш каби масалаларга қаратилади.


Кирилл алифбосида мақола: БОТАНИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БИОЛОГИЯ
АНАТОМИЯ
БЕРУНИЙ
БОТАНИКА ИНСТИТУТИ ВА БОТАНИКА БОҒИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты