БОТТИЧЕЛЛИ

БОТТИЧЕЛЛИ (Botticelli; асли Алессандро ди Мариано Филипепи) Сандро (1445 — 1510) — италиялик рангтасвир устаси, Италия Илк Уйғониш даври Флоренция рассомлиги мактабининг йирик вакили; Филиппо Липпининг шогирди. Медичилар хонадонига яқин бўлган. Боттичелли асарларидаги нафис ва енгил ифодали чизикларнинг мусиқавийлиги, бир мунча совуқ ва шаффоф тиниқ ранглар тизими, композициядаги ритм нафосати ва чуқур лирик туйғуларга бой табиат куринишлари унинг асарларига Боттичелли гагина хос бўлган бетакрор латофат ва таъсирчанлик бахш этади. Боттичелли маъжозии ва антик мавзулардаги асарлар, жумладан, «Баҳор» (1477—78), «Венеранинг туғилиши» (1483— 84), «Мадонна дель Маньификат» (1482 — 83), «Анорли Мадонна» (1487), шунингдек Ватикандаги сикстин капелласи деворий расмлари (1481—82) ҳамда қатор портретлар (мас, «Жулиано Медичи», 1470-й. лар) муаллифи. 1490й. лардан Боттичелли асарларида тушкунлик кайфияти кузатилади: «Исога аза тутиш» (1490), «Туҳмат» (1495) ва б. У Дантенинг «Илоҳий комедия»сига биринчи бўлиб расм ишлаган санъаткорлардан (1492— 97).

Боттичелли ижоди кўпгина рассомлар ижодига таъсир этган. Жумладан, ўзбекистонлик рассомлар Р. Чориев, Ж. Умарбеков ва б. ижодида бу таъсирни сезиш мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: БОТТИЧЕЛЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИТАЛИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты