АФАНАСЬЕВО МАДАНИЯТИ

АФАНАСЬЕВО МАДАНИЯТИ — Жан. Сибирдаги энеолит даврига оид археологик маданият (мил. ав. 3—2 минг йиллик бошлари). Хакасия Республикасидаги Афанасьево тоғидан топилган қабристон номидан олинган. Манзилгоҳлар, қабристонлар кўплаб топилган. Хўжалиги чорвачилик, овчилик, деҳқончиликдан иборат бўлган. Афанасьево маданияти аҳолиси атрофида жойлашган монголоид ирққа мансуб қабилалардан фарқли ўлароқ ҳинд-европа ирқига мансуб бўлган. Афанасьево маданиятига оид қабрлар доира ва тўртбурчак қилиб, харсангтош ва тош плиталар билан ўралган, ичида 5—6 та қабр бўлган. Жасадлар қўл-оёқлари букланиб, бошлари жан.-шарққа қаратилган ҳолда кўмилган. Мурдаларнинг ёлғиз ёки жуфт, баъзан тўп-тўп қилиб дафн этилиши ўша даврда ибтидоий жамоалар катта оила бўлиб яшаганликларидан дарак беради. Қабрлардан жасад ёнига қўйилган тухумсимон ёки ярим шар шаклидаги оғзи тор сопол идишлар, тош ва суяк, баъзан жез буюмлар топилган. Сопол идишлар ҳар хил чизма нақшлар билан безатилган.

Жан. Сибирь энеолит даври аҳолисининг Ўрта Осиё қабилалари билан маданий алоқада бўлганлигини Зарафшоннинг қуйи ҳавзаси р-нидан топилган энеолит ва жез даври маданияти — Замонбобо ёдгорликларида яхши кузатилади.


Кирилл алифбосида мақола: АФАНАСЬЕВО МАДАНИЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
ҲИНДИСТОН
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТ
АМАЛИЙ САНЪАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты