АФЮН

АФЮН (аслида юн. abijum — мудратувчи, ухлатувчи) , опий, «қора дори»— 1) кўкнорнинг хомроқ кўсагини тилиб қўйганда ундан оқиб чиқиб, ҳавода қорайиб қотган, сутсимон шира. Таркибида морфин, папаверин, кодеин, тебаин, наркотин ва 20 га яқин бошқа алкалоидлар бор. Дам-бадам қабул қилиб турилса, бошқа наркотиклар каби унга ўрганиб қолиш мумкин. Бу ҳаёт учун хавфли. Афюн препаратлари тиббиётда оғриқсизлантирувчи дори сифатида ишлатилади. У асосан таркибидаги морфин б-н таъсир этади.

Афюн қадимдан маълум. Барди (папирус) га ёзилган қад. Миср ёзувларида (мил. ав. 1552 й.) дори сифатида тавсия этилган. Теофраст (мил. ав. 3 – а.), Диоскоридус-Дискуридис (мил. ав. 77 й.) ҳам ўз асарларида Афюн дори эканлигини айтиб ўтишган. Афюн дастлаб дори сифатида Кичик Осиёнинг жан.-шарқида, Европада ишлатилган ва «опий» деб аталган. Юнонлардан араблар ва Яқин Шарқдаги бошқа халқпарга «афюн» шаклида кирган (ўзбеклар «қора дори» ҳам дейишади). Абу Бакр ар-Розий, Абу Али ибн Сино, Ибн Байтор, Довувди Антокийларнинг асарларида ҳам Афюннинг тиббий нафи, ишлатилиш усуллари баён этилган. Хитойда Афюнни тутатиб чекиш расм бўлган. Бу одат кейинчалик Ҳиндистон ва Эронга ҳам ўтган. Афюн кучли наркотик бўлганлиги учун ҳамма мамлакатларда, жумладан Узбекистонда ҳам уни истеъмол қилиш тақиқланган. Афюнни и. ч. ва сотиш билан шуғулланган кишилар жиноий жавобгарликка тортилади;

2) баъзан заҳар, оғу маъносида ишлатиладиган сўз.


Кирилл алифбосида мақола: АФЮН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
Джиган (GeeGun) - Дам


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты