АҲМЕДОВ Ғулом Аҳмедович (1916.11.8, Туркистон ш., Қозоғистон) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), юридик фанлари д-ри (1973), проф (1986). 1937 — 41 й. ларда Тошкент юридик ин-ти ва Москва ҳарбий-юридик академиясида таълим олган. Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ ин-ти жиноят ҳуқуқи секторининг мудири (1959 — 96), 1997 й. дан — илмий ходим. Илмий асарлари жиноят ҳуқуқини такомиллаштириш хусусан гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка қарши кураш муаммоларига бағишланган. Ҳуқуқшуносликка доир луғатлар тузган, ўзбек тилидаги юридик атамаларнинг шаклланишига ҳисса қўшган.