АҲРОРИЙ, Хўжа Аҳрорий — халқ селекциясида яратилган эртапишар ўрик нави. Дарахти кучли ўсади, кенг шохшаббали, шохланиши ўртача, барги йирик, си Ирак тукли ва учли. Гули ўртача, оқ. Меваси йирик (40 — 45 г), оч сариқ, қизил, баъзан зарғалдоқ, эти қалин, сершира (12,3% га қадар қанд, 0,8% кислота бор), эти данагидан яхши ажралмайди. Мағзи ширин. Шўрланган ва ер ости сувлари юзароқ жойларда ҳам ўсади. Совуққа чидамли. Кўчати эқилганидан кейин 5—6 – йили ҳосилга киради. 20— 25 ёшида 60—70 кг мева беради. Меваси июннинг ўрталарида пишади ва тез тўкилиб кетади. Ҳўллигида истеъмол этилади.