БОДОМ

БОДОМ (Amygdalus L.) — раънодошлар (аноргуллилар оиласи) га мансуб дарахт ва буталар. 40 га яқин тури маълум. Осиё, Шим. ҳамда Марказий Америкада, Европанинг жан. да, Закавказье, Ўрта Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда 5 тури мавжуд. Улардан биттаси — ширин мағизли Бодом (A. comminis L.) экилади, қолганлари ёввойи ҳолда учрайди. Ўзбекистоннинг денгиз сатҳидан 1000—1200 м гача бўлган тогли зоналарида (Фарғона водийси, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент вилоятларида) ўстирилади.

Ботаник тавсифи. Дарахти 6 — 10 м, шохшаббаси пирамидасимон ёки тарвақайлаган. Илдиз тизими яхши ривожланган. Барглари наштарсимон. Ўсув ва мева новдалари чиқаради. Эрта баҳорда, барг чиқаришдан олдин гуллайди. Гули оқ ёки пушти, икки жинсли. Ғоят ёруғсевар ва қурғоқчиликка чидамли. Четдан чангланганда яхши ҳосил беради. Меваси (бодоми) пуст (пишганда ёрилиб кетади) билан қопланган қаттиқ қобикли данак (ёнғоқча). Июльсент. да пишади. Бодоми 0,5—4 г (мағзи 12—80%). Магзи таркибида 35—67% ёғ, 30% гача оқсил моддалар, шунингдек қанд, елимсимон моддалар (аччиқ Бодом таркибида 2,5% гача амигдалин) бор. Пўчоғи навига қараб юпқа (ғалвирак), ўртача ва қаттиқ, мағзи ширин ёки аччиқ бўлади.

Хўжалик аҳамияти . Б. асосан, ширин мағзи учун етиштирилади. Бодом мағзи истеъмол қилинади, кондитер саноатида, мойи тиббиётда, аччиқ мағиз Б. дан олинадиган эфир мойи косметика саноатида, пўчоғи ликёр, коньяк ва винолар ранги ва таъмини яхшилашда ишлатилади.

Биологик хусусиятлари. Бодом 100, ҳатто 130 й. гача яшайди. Кўчати данакмевалилар (шафтоли, олча, ўрик) ёки аччиқ Бодом данагини экиб олинган ниҳолларга ширин Бодом навларини пайванд қилиш йўли билан етиштирилади. Кўчати кузда ёки баҳорда 8×6, 8×8, 10×10 м схемада экилади. Соз ва тошлоқи тупроқли, суғориладиган бўз ерларда яхши усади. Экилган йили 8—10 марта, ҳосилга киргач, 4—6 марта суғорилади. Шохшаббасига сийрак ярусли, баъзан косасимон шакл берилади. Дарахти 4—5 йилдан бошлаб мева беради. 12—15йили тўлиқҳосилга киради. Бир тупидан 60— 80 кг гача ҳосил олинади. Дарахти 20— 25° совуққа бардош беради.

Ўзбекистонда экиладиган асосий навлари. Бўстонлиқ — шафтоли билан чатиштириш натижасида етиштирилган. Бодоми 2 г келади. Пўчоғининг қалинлиги ўртача, мағзи ширин. Баҳорги қорасовуққа чидамли. Эртаги — Бухоро бодомини оддий Бодом билан чатиштириб олинган. Эрта гуллайди, меваси июдда пишади. Мағзи ширин. Совуққа чидамли. Ғалвирак (юпқапўчоқ) — бодомининг ўртача оғирлиги 1,9 г, мағзи тўқ, эрта гуллайди, меваси авг,да пишади, совуққа чидами ўртача. Бодомнинг Ялта, Космос, Никитский 62, Туркменистан аълоси каби навлари ҳам экилмоқда.

Ад.: Помология Узбекистана, Т., 1983; Собиров М., Томорқа боғдорчилиги, Т., 1991.

Рихсивой Жўраев.


Кирилл алифбосида мақола: БОДОМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АНОР
ФРАНЦИЯ
ГЕОГРАФИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты