АҲУРАМАЗДА

АҲУРАМАЗДА (Ҳурмузд) — жуда қад. замонларда тасаввур этилган эзгулик худоси. Аҳурамазда ёруғлик, ободонлик, саломатлик, тинчлик, фаровонлик каби барча эзгуликларни яратувчи ва бошқарувчи, деб тушунилган. Унга қарши зулмат қоронғулик, очлик, вабо, аёз, жанг, заҳарли жониворлар каби барча ёвузликларни яратувчи ва бошқарувчи Анхрамайну (кейинчалик ўзгарган шакли Аҳриман) бўлиб, доимо Аҳурамазда билан курашади. Кураш А. нинг ғалабаси билан тугайди. Бу дуалистик қараш зардуштийлик таълимотининг асоси Авесто учун замин бўлган. Унинг кейинги даврларда ёзилган саҳифаларида Аҳурамазда якка худо даражасига кўтарилиб, тавҳид таълимотининг асоси ни ташкил этган. Турон ва Эрон халқларининг қад. эпик асарларида Ҳурмузд — эзгулик учун курашувчи, Аҳриман — ёвуз тимсол тарзида тасвирланади.


Кирилл алифбосида мақола: АҲУРАМАЗДА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ФРАНЦИЯ
ҲАРБИЙ САНЪАТ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты