ЧАЛА ТУҒИЛГАН БОЛА — ҳомиладорлик муддати тугамай (ҳомиладорликнинг 29-ҳафтаси билан 38-ҳафтаси ўртасида) туғилган бола. Вазни 1000 г дан 2500 г гача, бўйи 45 см атрофида бўлади.
Чала туғилган бола нормал ривожланган бўлса ҳам ўзи мустақил эма олмайди, шунинг учун уни алоҳида парвариш қилиш талаб этилади. Чала туғилган бола ҳаётининг дастлабки ҳафтасида кўрсатиладиган самарали парвариш фақат касалхонанинг махсус бўлимларида врач назорати остида олиб борилади.
Чала туғилган бола кўриниши, аъзо ва системаларининг ривожланишига кўра нормал туғилган боладан ажралиб туради (қ. Гўдак). Ч. т. б. жуда кўп ухлайди, йиғиси зўрға эшитилади. Териси юпқа, қуруқ, кўпинча оч пушти ёки қизғиш бўлиб, бужмайиб туради. Танаси майин тук билан қопланган, тери ости ёғ қатлами анча заиф; оёғи танасига нисбатан калтага ўхшаб кўринади; боши катта, қулоқ супраси юмшоқ, бошига ёпишганроқ бўлади.
Ички аъзолари ривожланган, лекин функционал жиҳатдан анча заиф; юқори нафас йўллари нозик бўлиб; кўкрак қафаси нафас олищца кам қатнашади. Нафас олиши тез ва нотекис, юзаки, пульси суст, қон яратиш системаси яхши ривожланмаган. Меъдаичак системаси номукаммаллиги сабабли ич келиши турғун бўлмайди (кўпинча яшил бўлади). Буйрак функциялари ҳам суст ривожланган; қиз болаларда жинсий тешик сал очиқ, ўғил болаларда эса мояк ҳали ёрғоққа тушмаган бўлиши мумкин.
Чала туғилган боланинг нерв системаси ҳам функционал жиҳатдан яхши етилмаган бўлиб, унинг организми трани бир меъёрда ушлаб тура олмайди (тез қизиб ёки совиб кетади).
Чала туғилган бола жисмоний ривожланишининг (ҳаётининг биринчи йилида) ўзига хос хусусияти бор. Бундай болалар вазни бир ойда нормал туғилган болаларникига нисбатан жуда кам, лекин нормал туғилган болаларга қараганда кейинги ойларда тез ўсиб, вазни ҳам тез ортади. Бола қанча кам вазн билан туғилган бўлса, вазни шунчалик тез ортади.
Чала туғилган бола организмнинг функционал жиҳатдан етилмаганлиги, унга, айниқса, биринчи ой давомида бирмунча қулай шароит яратиб, яхшилаб парвариш қилишни тақозо этади, уни тра, ёруғлик, товуш ва б. таъсиротлардан саклаш, асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилиш зарур.
Вазни 2000 дан 2500 г гача бўлган Чала туғилган болага аҳволи ва уй шароитига қараб врач рухсати билан туғруқхонадан уйга жавоб берилади. Вазни кам бўлиб туғилган бола махсус стационар шароитида парвариш қилинади. Вазни 1500 г дан кам бўлиб туғилган болалар маълум трали, ҳавоси нам ва кислороди бор камера — кувезларт бокилади. Баъзан вазни тўлиқ болалар ҳам (гавда трасини бир меъёрда ушлай олмаса) кувезларда парвариш қилинади. Боланинг вазни 2500 г га етгандагина уйга жавоб берилади.
Уй шароитида Чала туғилган бола ётган хонанинг траси 25° бўлиши лозим. Боланинг бошини баландроқ қилиб ётқизиш керак, сиқиб йўргаклаш ярамайди. Болага иссиқ юмшоқ ич кийим кийгизиб, пахмоқ адёлга ўраб қўйиш мақсадга мувофиқ (қўлларини ҳам). Бошига қалпоқча кийгизиб, юзи очиқ қолдирилади. Агар гўдак тез совиб кетса, унинг атрофига ва оёғига сочиққа ўралган грелкаларни тахм. 10 см йироқроққа қўйилади (сувининг траси 65° бўлиши керак). Бола исиб кетса, юзи қизариб, гавда траси кўтарилиб, безовта бўла бошлайди. Бунда грелкалар сонини камайтириш ёки ҳаммасини олиб қўйиш, зарур бўлса, бир неча мин. га 1—2 сидра кийимини ечиш лозим. Агар у совиб кетса, териси оқариб, кўкиш тусга киради ва муздек бўлади, боланинг ўзи эса бўшашиб қолади. Бунда уни иссиқ адёлга ўраш ёки иссиқ ваннага (36—37°) солиш (5—7 мин) ва яна атрофига иссиқ грелкалар қўйиш лозим. Исиб ёки совиб кетишнинг олдини олиш учун грелкадаги сув трасини термометр билан тезтез ўлчаб туриш керак.
Чала туғилган бола фақат она сути билан боқилса, яхши усади ва ривожланади. Уларда эмиш рефлекси (баъзиларида ютиш рефлекси ҳам) суст ёки умуман бўлмайди, дастлабки кунлари бола зонд орқали (кунига 10 марта), кейинчалик сўрғич орқали эмизилади, астасекин кўкракдан эмишга ўргатилади.
Чала туғилган бола худди нормал туғилган болалар каби чўмилтирилади. Вазни 1500 г дан кам бўлган болаларни туғилганидан 3 ҳафта кейин, вазни 1500 г дан ортиқ болалар эса туғилганидан 10—15 кун ўтгач чўмилтирилади.
Соф ҳавода сайр қилдириш Чала туғилган боланинг ўсиши ва ривожланишига яхши таъсир кўрсатади. Бу муолажа вазни 2500 г дан ортиқ болалар учун тавсия этилади. Қишда эса вазни 3000 г дан ортиқ болаларнигина очиқ ҳавода сайр қилдиришга рухсат берилади. Пекин бунда жуда эҳтиёт бўлиш керак.
Чала туғилишнинг олдини олишни ҳомиладорликка қадар бошлаш, аёллар ўзида мавжуд касалликларини ўз вақтида даволатишлари, шахеий ва жинсий гигиенага қатьий риоя қилишлари зарур (қ. Жинсий ҳаёт).
Ҳомиладорликнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши билан аёллар керакли маслаҳатлар олиш учун врачга кўринишлари лозим (қ. Ҳомиладорлик). Ҳомиладор аёл тўғри овқатланиши, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслиги, чекмаслиги лозим. Ҳомиладорлик токсикозлари пайдо бўлиши билан врачга мурожаат этиши керак.