БУЙРАК УСТИ БЕЗЛАРИ

БУЙРАК УСТИ БЕЗЛАРИ (glandula syprarenalis) — одам ва умуртқали ҳайвонларнинг ички секреция бези; иккала (ўнг ва чап) буйрак устида жойлашган жуфт без (номи шундан келиб чиққан). Унинг олди, орқа ва пастки юзалари фарқ қилинади, оғирлиги 3 — 5г. Б. у. б. ташқи—пўстлоқ қавати (адренокортикал без) ва ички — мағиз қавати (адренал без)дан иборат бўлиб, ҳар иккала қават структураси ва функцияси алоҳида ички секреция безлари ҳисобланади. Пўстлоқ қавати кимёвий тузилишига кўра стероидлар қаторига кирадиган, таъсири жиҳатдан фарқ қиладиган 3 хил гормон ишлаб чиқаради, ширалари конга шимилади. Минералокортикоидлар (альдостерон, кортикостерон, дезоксикортикостерон) — минерал алмашинувини бошқаради, буларнинг энг фаоли альдостерон организмда сувтуз алмашинуви жараёнига таъсир этади. Гл юкокортикоидлардан гидрокортизон оқсил, ёғ ва углевод алмашинувида қатнашади, организмнинг касалликка қаршилик кучини ошириб, яллиғланишнинг тез тузалишига олиб келади. Буйрак усти безлари пўстлоқ каватининг жинсий гормонлари — андрогенлар ва эстрогенлар жинсий безлар фаолиятини бошқаради, болалик даврида жинсий аъзоларнинг ривожланишини таъминлайди; балоғат ёшига етганда бу гормоннинг аҳамияти камаяди. Буйрак усти безлари мағиз қаватида адреналин ва норадреналин гормонлари ишланади. Улар нерв охирларига таъсир этиб, юрактомир системаси ишини тартибга солиб туради. Буйрак усти безларининг шикастланиши турли касалликлар (мас, Бронза касаллиги)га олиб келади. Буйрак усти безлари фаолиятини нерв системаси ва бош мия пўстлоғи идора этади.


Кирилл алифбосида мақола: БУЙРАК УСТИ БЕЗЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ГЕРМАНИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты