ЧЕРНОГОРИЯ

ЧЕРНОГОРИЯ (Ста Gora) , Черногория Республикаси (Republika Ста Gora) — Сербия ва Черногория таркибига кирувчи республика. Майд. 13,8 минг км2. Аҳолиси 635 минг киши (1996). Пойтахти — Подгорица ш. Маъмурий жиҳатдан жамоаларга бўлинади. Аҳолисининг купи черногорлар; серб ва албанлар ҳам яшайди. Аҳолининг 69% христиан (православ), 19% ислом динига эътиқод қилади. Черногориянинг ўз конституцияси, парламенти (скупшчина) ва ҳукумати бор.

Табиати. Черногория мамлакат жан. ғарбида, Адриатика денгизи соҳилида жойлашган. Ҳудудининг катта қисмини Динара тоғлиги эгаллаган (энг баланд жойи 2511 м, Дурмитор тоғи); жан. ғарбида Черногория карстли платоси бор. Икдими мўътадил, континентал. Адриатика денгизи соҳилларида ўрта денгиз иқлими. Йиллик ёғин ўртача 1600— 1800 мм, соҳилларда 3000 мм гача. Тоғ ён бағирлари игна баргли ва аралаш ўрмонлар. Ч. да қўрғошинрух рудалари, боксит, қўнғир кумир конлари бор. Асосий дарёлари Морача ва унинг ирмоғи Зета.

Тарихи. Черногория худудига қадимда иллирийлар келиб жойлашган. Мил. ав. 1а. да Рим томонидан босиб олинган. Мил. 1а. да Черногория ҳудуди (11а. гача Дукля, кейинчалик Зета, 15-а. дан Черногория деб аталган) Римнинг Далмация, 297 й. дан Превалитана провинциясига қўшиб олинган. 7-а. да славянлар келган. 1479 й. дан мамлакат текислик кисми турклар тасарруфида бўлди. 1499 й. да Черногория ҳудуди Усмонли турк империяси таркибига қўшиб олинди. Туркларга қарши курашган митрополит Данило Петрович Негош (1697—1735 й. ларда ҳукмронлик қилган) Негошлар сулоласи (1697 — 1918)га асос солган. 1796 й. Ч. амалда мустақилликка эришди. Наполеон урушлари ва сербларнинг мустақиллик учун олиб борган курашларида (1804 — 15) Черногория Россия ва Сербия томонида бўлди. 1852 йил Ч. меросий князлик деб эълон қилинди. 1878 й. Берлин конгресси қарорига биноан, Черногория тўлиқ мустақил давлат деб тан олинди. 1910 й. дан Черногория қироллиги деб атадди. Черногория Болқон урушлари (1912—13)да қатнашди. 1жаҳон уруши (1914—18)да Антанта томонида туриб урушди. 1918 й. 1 дек. да Серблар, хорватлар ва словенлар қироллиги (1929 й. дан Югославия) таркибига кирди. 1941 й. апр. да фашистлар Германиясининг Югославияга ҳужумидан сўнг, Черногория Италия қўшинлари томонидан босиб олинди. 1944 й. дек. да Югославия халқ озодлик армияси томонидан озод этидди. 1945 й. нояб. дан Ч. Югославия таркибидаги олти республикадан бири бўлди. 1991 й. Югославия Социалистик Федератив Республикаси парчаланиб, ундан Словения, Хорватия, Босния ва Герцеговина, Македония чиқиб кетгач, Сербия билан Ч. Югославия Иттифоқ Республикасини туздилар. 2003 й. 4 фев. дан бу давлат Сербия ва Черногория деб атала бошлади.

Хўжалиги. Саноати минерал хом ашёларни қазиб олиш ва унга ишлов бериш, қ. х. маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ. Боксит, қўрғошинрух рудалари, қўнғир кумир, туз казиб олинади. Зета дарёсида ГЭСлар қурилган, йирик иссиклик электр стяси мавжуд. Саноатнинг асосий тармоқлари металлсозлик, кимё, кўнтери ва пойабзал саноати. Электротехника (Цетине), кема таъмирлаш (Котор), ёғочсозлик, тўкимачилик ҳамда озиқовқат (жумладан, тамаки) маҳсулотлари и. ч. корхоналари, гўшт ктлари, балиқни қайта ишлаш, сут здлари бор.

Қ. х. даги етйкчи тармоқ — тоғяйлов чорвачилиги (асосан, қўйчилик). Тоғ яйловлари ва даре водийларида маккажўхори, буғдой, тамаки, сабзавот етиштирилади. Богдорчилик ва токчилик ривожланган. Адриатика денгизи соҳили Черногориянинг субтропик ўсимликлар (цитрус мевалар, зайтун ва б.) ўстириладиган муҳим рни хисобланади. Сайёҳликдан катта даромад олинади, денгиз соҳилида курорт кўп. Асосий денгиз портлари — Бар ва Котор. Бар — Белград йўналишида электрлаштирилган т. й. магистрали мавжуд. Асосий аэропорти Подгорицада.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Таълимнинг асосий тури — 8 й. лик мактаб. 2 й. лик умумий ўрта мактаблар, мақсадли ўрта таълим мактаблари, 8 й. лик мактаб негизида ишчи малакасини берувчи қўшимча мактаблар мавжуд. Подгорицада университет (1973), Никшичда пед. академияси, Которда олий денгиз мактаби бор. Черногория фан ва санъат академияси (1976 й. ташкил этилган), тарих, геол. ва кимёвий тадқиқотлар, гидрометеорология, денгиз биол. си интлари, сейсмология стяси бор. Бир қанча кутубхона, жумладан, Цетине ш. да Марказий халк, кутубхонаси ишлайди. Йирик музейлари: Қад. санъат, этн., тарих музейи, Негош Петрович музейи, Денгиз музейи.

Кундалик «Победа» («Ғалаба») газ. серб тилида 1943 й. дан чиқади. Подгорицада радиостя ва телемарказ ишлайди.

Адабиёти. Черногор адабиёти қўшни халклар адабиёти, айниқса, серб адабиёти билан узвий алоқада ривожланган. Биринчи йирик босма адабий асар Ч. да ҳукмронлик қилган Василий Петрович (1709 — 66)нинг «Черногория тўғрисида тарих» асари бўлиб, у 1754 й. Москвада нашр этилган. Янги черногор адабиётининг бошланиши 18-а. охири — 19-а. 1ярмига тўғри келади. Унинг асосчиси шоир ва давлат арбоби Пётр II Петрович Негошдир (1813 — 51). Унинг ижоди черногор шеъриятида 1918 й. гача энг юксак чўққи ҳисобланади. «Черногориянинг қисқача тарихи» асари (1835 й. нашр этилган) муаллифи ҳукмрон Пётр (Петар) I Негош шеърий асарлар ҳам ёзган. 1827 — 31 й. лар Черногорияда яшаган серб ёзувчиси ва тарихчиси С. МилутановичСарайлия «Черногория тарихи» асари (1835)ни ва 2 драма ёзган. 19-а. — 20-а. бошларидаги назмда С. М. Любиши ва серб ёзувчиси С. Матовуль хикоялари ажралиб туради. С. Матовуль бир неча йил Черногорияда яшаб черногор халқи турмушини акс эттирувчи бир қанча ҳикоя ва роман ёзган. Бу даврда ёзувчилардан Л. Йовович, С. Вулетич, М. Томич, С. Шобаич самарали ижод килдилар. 30-й. ларнинг бошларида бошқа халклар адабиётидаги каби Черногория адабиётида ҳам «ижтимоий реализм» окими вужудга кедди ва шу оқим йўналишида шеърий асарлар яратилди. Булар Р. Зоговичнинг «Мушт» (1936), «Оловли каптарлар» (1937) тўпламлари, «Келгиндилар» достони (1937); М. Баневичнинг «Ўрмон» (1938), «Оловли тонг» (1941) тўпламлари; Я. Жоновичнинг «Икки даре» (1938) ва М. Вуковичнинг «Ер» (1934) тўпламлари. Шу йилларда Д. Журович «Тоғликлар орасида» ҳикоялар тўплами (1936), «Дукля мамлакати» романи (1939), Н. Лопичич Д«еҳқонлар» ҳикоялар тўплами (1939)ни яратдилар ва уларда черногор халкининг реал ҳаётини акс эттирдилар. 1950—70 й. лар адабиётида М. Лалич алоҳида ўрин тутади. Унинг «Тўй» (1950), «Ёмғирли баҳор» (1953), «Узилиш» (1955), «Лелей том» (1962) романларида халқ озодлик кураши мавзуи ёркин акс этган. А. Асанович, Ч. Вукович каби ёзувчилар ҳам шу мавзуда ҳикоя ва романлар яратдилар. Бу давр шеърияти ютуклари Р. Зогович, Д. Жонович, М. Баневич, Д. Костич, Р. Вешович, М. Краль, С. Петрович, Е. Бркович каби шоирлар ижоди билан боғлиқ. Драматургия соҳасида Е. Бркович,. В. Иванович, Ж. Команин ва б. нинг пьесалари алоҳида ўрин тутади.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Черногория ҳудудидан неолит даврига оид сопол идишлар топилган. Иллирийларнинг мустаҳкамланган қўрғон ва некрополлари жез даври охири ва темир даври бошларида барпо этилган. Ўрта асрларда Черногория меъморлиги Италия ва Дальмация, Сербия ва Византия маданиятлари таъсирида ривожланди. 11 а. да роман услубидя черковлар қурилди. 12 — 13-а. ларда Авлиё Трипуна собори (1166), авлиё Павел черкови (1263 — 66; иккаласи Котор ш. да), Морач монастири черкови каби иншоотлар қурилди. 14—15-а. лардаденгизбуйирнларидаги биноларда роман услубидаги шакллар билан уйғунлашган готика услуби белгилари пайдо бўлди (Савч, Бар, Котордаги черков ва уйлар). 17 — 18-а. лар черков қурилишида барокко услуби кенг қўлланилди (Прчандаги черков). 19-а. охирида шаҳарларда сўнгги классицизм руҳида ҳашаматли бинолар (Цетинедаги Данилов саройи, 1894—95) ва эклектик иншоотлар (Котордаги авлиё Никола черкови, 1910) пайдо бўлди. 1960—70 й. лар меъморлиги учун миллий ўзига хослик, манзара билан уйғунлаштириб тасвирлаш характерли («Подгорица» меҳмонхонаси, 60-й. лар, меъмор С. Радевич; «Беко» универмаги, 1961, меъмор Б. Минч, иккаласи ҳам Подгорицада; Херцегновидаги меҳмонхоналар мажмуаси, 1963, меъмор Д. Катарина, П. Милорад; Будва, Трстенодаги курорт мажмуалари ва б.).

Неолит даврида геометрик шакл ва накшлар билан безатилган керамика ривожланган. 11 —11-а. дан маҳобатли рангтасвир намуналари сақланган (Стон яқинидаги авлиё Михаил черкови фрескалари). 13—14-а. тасвирий санъатида роман ва готика услуби унсурлари қўшилиб кетди (Морачдаги монастирь черковлари фрескаси, 1252). 15 — 16-а. рассомлар ижодида уйгониш даври белгилари мавжуд (Лавро Маринов ва Вицко Доброчевичи). 17—18-а. ларда маҳаллий рассомлардан Ж. Митрофанович, А. Вуичич, Т. Коколя ажралиб туради. Византия санъати анъаналари миниатюрада сакланиб қолди. 19-а. 2ярми — 20-а. бошларидан Черногориянинг ўз тасвирий санъати шаклланди. Рассомлар миллий тарих мавзуидаги портрет, композициялар яратдилар (П. Почек, М. Грегович, И. Шобаич). 20-а. нинг 20—30-й. ларида рассомлар М. Милунович, П. Лубарда, ҳайкалтарош Р. Стийович самарали ижод қилдилар. Черногорияда монументал санъат ҳамда тематик, портрет ва пейзаж рангтасвир ривожланган.

Мусиқаси. Черногорияда 19-а. охиригача фақат халқ мусиқа маданияти ривожланган. Халқ эпик, қахрамонлик, лирик, маросим қўшикларини ижро этишнинг қад. анъаналари сақланган. Халқ мусиқасининг асосий чолғуси қўбизсимон гусле. Оро рақси кенг тарқалган. 19-а. охирида мусиқий жамоа ташкилотлари ва ижрочи жамоалар пайдо бўлди. Композитор Й. Иванишевич, хормейстер А. Иванович дастлабки профессионал мусиқачиларидандир. Биринчи мусика мактаби 1924 й. Цетинеда ташкил этилган. 2-жаҳон уруши (193945) дан кейин Цетине (1947), Подгорица (1950, М. Милянов номида), Котор (1950) ва б. шаҳарларда мусиқа мактаблари очилди. Подгорицада Радионинг симфоник оркестри ва аралаш хори, «Оро» халқ ашула ва раке ансамбли бор. Ҳаваскорлик хор жамиятлари, Черногория композитор ижрочимусиқачилар жамияти ишлайди.

Театри. Черногория профессионал театри 19-а. — 20-а. 1ярмида раем бўлган театрлаштирилган маросимлардан бошланади. Театр маданиятини ривожлантиришда Пётр II Петрович Негош ижоди катта аҳамиятга эга бўлган. Унинг «Тоғ тожи» (1847) ва «Сохта подшо Степан Мали» драматик асарлари Черногория ўтмишига бағишлаб ёзилган (ҳаваскор театр тўгараклари томонидан қўйилган). 1953 й. Подгорицада Черногория миллий театри (драма ва опера труппалари билан) ташкил этилган. Реж. лардан Б. Эракович, актёрлардан В. Мандич, Д. Томас, Б. Вукович ва б. машҳур.


Кирилл алифбосида мақола: ЧЕРНОГОРИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ч ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ОСИЁ
ИСЛОМ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты