БУФЕР СИСТЕМАЛАР

БУФЕР СИСТЕМАЛАР, буфер эритмалар, буфер аралашмалар — водород Н() ионларининг маълум концентрациясини саклаб турувчи системалар. Буфер эритмалар суюлтирилганда ёки уларга бир оз кислота ёки ишқор қўшилганда ҳам муайян кислотали хоссалари деярли ўзгармайди. Буфер системаларга сирка кислотаси СН,СООН билан унинг натрийли тузи CH,COONa аралашмаси мисол бўла олади. Эритмалардаги кислота микдори водород кўрсаткич рН билан белгиланади (нейтрал эритмалар учун рН7, кислотали эритмалар учун рН 7 дан кичик ва ишкррли эритмалар учун рН 7 дан катта). 1 л тоза сувга 100 мл 0,01 молярли НС1 (0,01 М) қўшилганда рН ни 7 дан 2 га туширади. Шу кислота эритмасини 1 л CH3COOH+CH,COONa бўлган Буфер системаларга (0,1 М) қўшилганда эса рН борйўғи, 4,70 дан 4,65 га камаяди, яъни рН 0,05 чамаси ўзгаради, холос. Тоза сувдаги 100 мл 0,01 М NaOH эритмаси рН ни 7 дан 11 га кўтарса, юқорида айтилган Буфер системалар никини эса 4,7 дан 4,8 гача кўтаради, холос. Буфер системаларнинг кислоталиги (ўз навбатида рН) компонентлар табиати, концентрацияси ва баъзи бир Буфер системалар учун трага ҳам боғликдир. Буфер системалар кимё саноатида аналитик ишларда кенг қўлланилади. Одам ва ҳайвонлар организмидаги Буфер системалар қуйидагилардан иборат: карбон кислота ва унинг тузлари, фосфат кислота ва унинг тузлари ҳамда оқсиллар. Киши қонидаги рН 7,35—7,47 га тенг бўлиб, озиқ-овқат ҳамда бошқа шароит ўзгарганда ҳам деярли доимий қолади. Тупроқдаги табиий Буфер системалар далалар ҳосилдорлигини сақлашда муҳим роль ўйнайди.


Кирилл алифбосида мақола: БУФЕР СИСТЕМАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ
БЕРУНИЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты