БУХОРИЙ ЁДГОРЛИК МАЖМУИ

БУХОРИЙ ЁДГОРЛИК МАЖМУИ, Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик, зиёратгоҳ. Имом ал-Бухорий дафн этилган Челак тумани Хартанг қишлоғидаги қабристон мусулмон ахлининг энг табаррук ва азиз зиёратгохларидан бўлиб келган. 16-а. да Имом ал-Бухорий кабри устига мўъжазгина макбара, ёнига масжид қурилиб, ҳовлисига бир неча туп чинор экилган. Лекин шўро тузуми давридаги даҳрийлик сиёсати туфайли бу маскан каровсиз аҳволга тушиб қолган. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг Имом ал-Бухорий каби бутун умрини иймон ва эътиқод, илммаърифат, диёнат йўлида бахшида этган улуғ зотлар хотираларини эъзозлаш. улар номлари б-н боглик жойларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор берила бошланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апр. даги «Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрийқамарий тақвим бўйича 1225 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори асосида алломанинг мақбараси ўрнида махсус ёдгорлик мажмуи барпо этилди. Бу ёдгорлик мажмуи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида яратилган лойиҳа асосида Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Андижон, Наманган, Қўқон, Шаҳрисабз халқ усталари томонидан 1998 й. да қурилди.

Мажмуа авваламбор зиёратгоҳ, муқаддас қадамжо, сўнг кундалик, жума, ҳайит намозлари ўқиладиган жой вазифасини ўтайди. Бу ерда ҳадис илминм ўрганиш ва б. маърифии ишларни амалга ошириш ҳам кўзланган. Ғ. лгорлик мажмуининг бош режасини тузишда анъанавий миллий меъморий ечимлар (пештоқ, равоқ, гумбаз, айвон ва б.) асосида барпо этилган бинолар (мақбара, масжид, маъмурий ва б. иншоотлар) нинг ҳовли атрофида шаклланиши кўзда тутилган. Мажмуа олдидаги маъмурий бинонинг (ўлчами 106,0×12,0 м) бош тарзи жан. га қараган. Ёдгорликка учта пештокли, ўймакор эшикли дарвозахоналар орқали кирилади. Асосий дарвозахонанинг олди ва ҳовли томонидан анъанавий услубда маҳобатли пештоқ ишланган (ўлчами 12,0×14,6 м). Миёнсарой диаметри 10,5 м ли мовий гумбаз билан ёпилган. Олд пештоқнинг икки тарафида моҳирлик билан ишланган кошинлар орасига араб ва лотин алифболарида ёдгорликнинг қурилиши ҳақида маълумот берадиган лавҳа ўрнатилган. Икки канотдаги нисбатан кичик пештоқли дарвозахоналар (гумбазининг диаметри 6,0 м) бинонинг мутаносиб равишда яхлитлигини саклаган ҳолда унга ўзига хос салобат бахш этади. Катта дарвозахонанинг ўнг тарафида маъмурий ва б. ёрдамчи хоналар жойлашган. Бош йўлнинг ўнг тарафида фаввора қурилган. Ундан чапда, масжид тарафда қад. чинорлар ва ҳовуз сақланиб қолган. Ҳовли саҳнидаги йўлаклар чорси шаклидаги оҳактош ғиштлар билан қопланган.

Мажмуа мужассамотининг марказ ўқи Имом ал-Бухорий мақбарасида ўз якунини топган. Мақбара мурабба шаклида қурилган бўлиб, ўлчами 9,0×9,0 м, баландлиги 17,0 м. Мақбара девори зангори, ҳаво ранг ва оқ сирли кесма кошинлар, мармар, оникс ва гранит тошлар билан қопланган. Кошинлар гириҳ шаклида терилиб, орасида безакка уйғунлаштириб арабча хатда ҳадислар битилган. Сатҳни безашда бирбирига ўхшаш шакллардан моҳирлик б-н фойдаланилган. Ички безагида ганчкорлик, бўяма нақш ва турли рангдаги кошинкори нақшлар кўшилиб, уйғунлашиб кетган. Ташқи гумбаз Амир Темур мақбараси гумбазига ўхшаш — қобирғалидир. Гумбазнинг ичи дойра шаклида бўлиб, рангбаранг сержило нақшлар билан безатилган. Мақбара марказида оқишкўк шаффоф оникс тошдан ишланган сағана ўрнатилган. Мақбаранинг ўнг томонидаги эшикдан зина орқали мақбаранинг остки қаватига — дахмага тушилади. Юқори қаватдаги сағананинг айнан остида Имом ал-Бухорий жасадлари қўйилган қабр мармартош билан қопланган.

Ҳовлининг чап томонида масжид жойлашган. Масжид — хонақрҳнинг умумий майд. 786 кв. м. Пешайвонининг умумий майд. 214 кв. м. Хонақоҳва пешайвонда 1500 га яқин киши намоз ўқиши мумкин. Ҳовлининг ўнг қанотида ҳам пештоқли ва миёнсаройли бино бор. Миёнсарой гумбази ҳам бошқа гумбазлар б-н бир хил шаклда ва ўлчамда қурилган. Бу бинода кутубхона, илмий ходимлар хонаси ва б. юмушларга мўлжалланган хоналар мавжуд. Буларнинг умумий майд. 946 кв. м. Пешайвонининг майд. 110 кв. м. Кутубхонада Қуръони каримнинг ноёб қўлёзмалари, турли нашрлари, Имом ал-Бухорий асарларининг нашрлари ва б. китоблар бор. Мажмуа тўрида — мақбаранинг орқа тарафида ҳадис илмини ўрганишга мўлжалланган ўқув маркази — «Дорул ҳадио биноси жойлашган.

Абдуқаҳҳор Турдиев, Муроджон Аминов.


Кирилл алифбосида мақола: БУХОРИЙ ЁДГОРЛИК МАЖМУИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМИР ТЕМУР
АЛИШЕР НАВОИЙ
БУХОРИЙ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты