БУҚОҚ

БУҚОҚ — қалқрнсимон безнинг катталашуви. Касаллик шу без функцияси ўзгармасдан (эутиреоз), функцияси сусайиши (гипотиреоз) ёки кучайиши (тиреотоксикоз) билан кечади. Буқоқнинг бир неча шакли бор. Эндемик Буқоқ атроф муҳитда (сув, тупроқ, ҳавода) йод оз бўлган муайян географик чегараланган ҳудудларда (жумладан Ўзбекистонда) учрайди. Истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларида йод етишмаслиги касалликнинг асосий сабаби ҳисобланади. Соғлом одамга бир кечакундузда 100—200 микрограмм йод керак, шу миқдор камайса, қалқонсимон без гормонлари (тироксин, трийодтиронин)нинг ҳосил бўлиши камаяди. Оқибатда, қалқонсимон безнинг катталашиши кузатилади, болаларда бўй ўсмай қолади, руҳияти ўзгаради, ақли ожиз бўлади (кретинизм), баъзан касаллик шиш ҳосил бўлиши билан кечади (қ. Микседема).

Спорадик (ондасонда учрайдиган) Буқоқ —буқоқ эндемияси бўлмаган жойларда ривожланади, касаллик кенг тарқалмайди. Диффуз токсик Буқоқ (Базедов касамиги) — бунда қалқонсимон без катталашуви б-н бирга функцияси кучаяди. Диффуз токсик Буқоқни 1840 й. да немис врачи Карл Базедов таърифлаб бергани учун Базедов касаллиги деб аталади. Келиб чиқишида ирсий мойиллик, иммун системадаги ўзгаришлар, руҳий изтироб муҳим ўрин тутади. Қалқонсимон без функцияси кучайиши натижасида мускуллар заифлашиб, бемор серзарда, йиғлоқи бўлиб қолади, озиб кетади, кўзи чақчаяди (экзофтальм, офтальмопатия), кўп терлайди, оёққўли, баъзан бутун танаси титрайди, юраги тез уради (тахикардия), уйқуси бузилади, бир оз иситма чиқади, тез толиқади ва ишга яроқсиз бўлиб қолади. Касаллик оғир кечганида тиреотоксик кризга олиб бориши мумкин. Бунда асосий система ва аъзолар фаолияти издан чиқади, тиреотоксик кома юз беради. Кўп тугунли токсик Буқоқ — кўпинча бир неча йил давомида кўп тугунли эутиреоид Буқоқ билан огриб келаётган 50—60 яшар аёлларда учрайди. Касаллик белгилари диффуз токсик Буқоқга ўхшаш, аммо бунда офтальмопатия ва претибиал микседема кузатилмайди.

Буқоқни мутахассис врач даволайди, турли гормонал дорилар буюрилади. Баъзан жаррохлик йўли билан даволанади. Токсик Буқоқни даволашда радиоактив йод ҳам қўлланилади.

Буқоқнинг оммавий олдини олиш учун йодланган ош тузи ишлатилади. Буқоқ бўйича хавфли гурухдарга (боғча ва мактаб ёшидаги болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар) таркибида йод тутувчи (антиструмин, йодид — 100, 200) дорилар берилади. Умумий соғломлаштириш тадбирлари (бекаму кўст овқатланиш, санитариягигиена шароитларини яхшилаш ва б.) амалга оширилади.

Ад.: Исломбеков Р. Қ., Радиоактивный йод и функция щитовидной железы. Т., 1971. Баҳодиров К., Фатхуллаев И. ваб., Ички касалликлар ташҳиси ва клиникаси, Т., 1996; Қорабоева Р. А. ва б., Ички касалликлар пропедевтикасидан қўлланма, Т., 1998. Зоирхўжа Акбаров.


Кирилл алифбосида мақола: БУҚОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕОГРАФИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
ЭНДОКРИНОЛОГИЯ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты