ЧОКА ПАРДОЗ, ёрма пардоз — ўймакорликда пардоз тури; ганч ва ёғоч ўймакорлигида кенг қўлланади. Ўйма нақшнинг четидан марказ томон қия қилиб чуқур ўйиб бориб ҳосил қилинади; чуқур ўйма кескин нурсоя ўйини ҳосил қилиб, нақшга жозибадорлик бахш этади. Бўртма (рельеф) юзага ишлов беришда бошқа пардоз турларига нисбатан усталар (айниқса, Фарғона, Тошкентда) кенг қўллайди; Ч. п. усталар томонидан ёрма пардоз ҳам деб аталади.