ГАНЧ ЎЙМАКОРЛИГИ — ўймакорлик тури; амалий санъатнинг кенг тарқалган соҳаси. Ганчга ўйма нақш ва тасвир ишлашнинг қулайлиги Ганч ўймакорлигининг ривожланишига олиб келди. Ганч қоришмаси янгилигида осон кесилади, бу ундан шакллар ўйиш, ясаш имконини беради, лекин қотгандан сўнг у тошга ўхшаб қолади. Ганч ўймакорлигида нақшлар махсус металл кескичлар воситасида текис (2 — 3 мм) ва чуқур (2—3 см) ўйиб солинади, ўйилган нақш юзи рангли ва рангсиз гулганч билан пардозланади. Пардоз турларидан чок пардоз, пах пардоз, лўла пардоз, шабақа пардозлар кенг қўлланилади. Нақш мужассамотини анъанавий ўсимликсимон (ислимий) ва ҳандасий (гирих) нақшлар ташкил этади. Ганч ўймакорлиги жамоат бинолари, турар жойларни безатишда кенг қўлланилади. Жумладан тахмон, токча, жавонлар ўйма нақшлар б-н, уларнииг юқори девор билан шифт туташган жойлари шарафалар билан безатилади, атрофлари энсиз занжира билан ўралади.
Ўрта Осиё ҳудудида 1-а. дан ганчга ўйма нақш ишланган. Хоразмдаги Тупроққалъа, Бухородаги ҳукмдорлар са-ройлари ва б. жойлардаги археологик қазишлар жараёнида Ганч ўймакорлиги намуналари топилган. Кад. қалъа шаҳарлар бинолари безагида ва илк ўрта асрлар ёдгорликларида ўйиб, бўяб, бўрттириб тасвирлар ишланган (Варахша, Панжакент, Афросиёб ва б.), терракота (сопол) ҳайкалчалар топилган. Ислом дини кириб келиши билан маҳобатли бинолар (сарой, Мадраса, масжид, мақбара, карвонсарой ва б.) безагида тасвирлар ўрнини ўйма гириҳ ва ислимий нақшлар эгаллади. Ўзбекистонда сақланган меъморий ёдгорликлар қадимда нақш санъати юксак даражада ривожланганлиги, усталар ҳандасани пухта ўрганиб, Ганч ўймакорлиги санъатини яхши эгаллаганликларини кўрсатади. Термиз шоҳлар саройи (12-а.) даги Ганч ўймакорлиги намуналари қолипаки усулида тайёрланиб, сўнг деворга мустаҳкамланган, 12— 13-а. ларда Хоразмда муқарнас санъати ривожтопган. 14—15-а. ларда маҳобатли бинолар безакларида сиркор ғишт, кошиндан кўп фойдаланилган бўлса ҳам, уларга ганчдан муқарнас, шарафалар кўп ишланган, нақшлар жозибаси ҳозир ҳам диққатни тортади (мас, Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси). 17 — 19-а. ларга мансуб бинолар: Самарқанддаги Регистон ансамбли, Бухородаги Абдулазизхон мадрасаси, Хивадаги Паҳлавон Махмуд мақбараси, Тошҳовли саройи, умуман Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Қўқон, Хоразм меъморий ёдгорликларидаги Ганч ўймакорлиги намуналари бу даврларда шу жойларда Ганч ўймакорлигининг ўзига хос услублари, мустақил мактаблари шаклланганлигини кўрсатади. Бухородаги Ситораи Моҳи Хоса, Самарқанддаги Калонтаров уйи, Тошкентдаги Половцев уйи (ҳоз. Ўзбекистон амалий санъат музейи биноси), Хивадаги Нуруллабой саройи, Қўқондаги Худоёрхон ўрдаси, кўп сонли шахеий уйлар безаклари шундан далолат беради.
Ганч ўймакорлиги касби «устоз-шогирд» усулида авлоддан авлодга ўтган! 20-а. 60-й. ларидан Ганч ўймакорлигидан бадиий билим юртларида, бадиий корхоналар қошида, ҳаваскорлик тўгаракларида таълим берилади. Республика рассомлик коллежида бадиий ганч ўймакорлиги бўлими очилган (1994). Ўзбекистан шаҳар ва қишлоқпарида бунёд этилган аксарият жамоат бинолари халқ усталари иштирокида безатилди: Муқимий театрининг ҳоз. биноси (1943), Навоий театри биноси (1947) ва б. бинолар. Навоий театри биноси республикада мавжуд Ганч ўймакорлиги услубларини ҳисобга олган ҳодда фойеларни бир неча залга ажратиб, ҳар бир зал махсус услубда безатилди: Бухоро зали (Уста Ширин Муродов), Тошкент зали (Т. Арслощулов), Самарканд зали (Уста Кули Жалилов), Хива зали (А. Болтаев). 20-а. нинг 2-ярмида бунёд қилинган бинолар: Ўзбекистан халқлари тарихи музейи, Халқлар дўстлиги саройи, Туркистон саройи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Олий Мажлис биноси ва б. Г. ў. билан безатилди.
Халқ усталари Ганч ўймакорлиги соҳасидаги миллий анъаналарни давом эттириб ривожлантирмокдалар ва замонавий мавзулар билан бойитмокдалар.
Сурайё Алиева.