ЧОРВАЧИЛИК ИНСТИТУТИ

ЧОРВАЧИЛИК ИНСТИТУТИ, Узбекистон чорвачилик илмий тадқиқот институти — илмий муассаса. Узбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги илмийи. ч. маркази таркибида. Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Қизил Шалола посёлкасида жойлашган. 1939 й. 29 нояб. да Ўрта Осиё чорвачилик ҳамда отчилик стялари негизида ташкил этилган. Интда 23 бўлим (сутдор қорамоллар селекцияси ва уларни кўпайтириш ҳамда сут и. ч. технологияси; гўштдор қорамоллар селекцияси ва уларни кўпайтириш ҳамда и. ч. технологияси; қўйчилик ва эчкичилик; чўчқачилик ва чўчқа гўшти ишлаб чиқариш; паррандачилик, паррандалар селекцияси ва генетикаси; отчилик; қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини озиқдантириш ва б.), махсус тадқиқотлар олиб борувчи гурухлар бор. Инт таркибида Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Тошкент вилоятида «Қизил Шалола» тажриба хўжалиги, А. Усанов номидаги ширкатлар уюшмаси (гўштдор қорамолчилик ва сантагертруда зотли қорамолларни кўпайтириш бўйича); «Эркин» ширкатлар уюшмаси (маккажўхори селекцияси ва уруғчилиги бўйича); Сурхондарё таянч пункти (гўшт йўналишидаги қорамолларни урчитиш бўйича); Самарқанд лаб. (қораола зотли қорамолларни кўпайтириш бўйича); ферментлар ишлаб чиқарувчи лаб., Паррандачилик селекциягенетика стяси; Чатқол асаларичилик тажриба хўжалиги; бушуев зотли қорамолларни тарқатиш корхонаси; чорва ва парранда зотлари, озуқабоп экинлар, чорвачиликни механизациялаш бўйича кўргазма павильони; чорвадорлар илғор тажриба ва механизаторлар малакасини ошириш мактаби фаолият кўрсатади. Инт фаолиятининг асосий йўналишлари: чорва моллари ва паррандаларнинг мавжуд зотларини такомиллаштириш ва янги зотларини яратиш; озуқабоп экинларнинг серҳосил навлари ва дурагайларини яратиш; чорвачилик ва емхашак етиштиришнинг жадал технологияларини ишлаб чиқиш; чорва моллари ва паррандаларни илмий асосларда боқиш, уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг биологик асосларини ўрганиш ва 6.

Инт ташкил этилгандан бери сутдор бушуев зотли қорамол, жундор ва тивит берадиган Ўзбекистон эчки зотлари, қораола ва қизил чўл зотли қорамолларнинг 4 тизими, гўшт йўналишидаги қорамол зотларининг наслдор подаси, қўйларнинг 9 тизими, товуқларнинг маҳсуддор 2 та гуруҳи, озуқабоп экинларнинг 16 нави ва дурагайлари яратилди. Ўтган давр ичида интда 1 акад., 20 дан ортиқ фан дри ва 300 дан ортиқ фан номзодлари етишиб чикди.

Интда илмий кутубхона, аспирантура, ихтисослашган илмий кенгашлар мавжуд. Илмий асарлар, монографиялар, тавсияномалар нашр этилади.

Муродилла Аширов.


Кирилл алифбосида мақола: ЧОРВАЧИЛИК ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ч ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЧОРВАЧИЛИК
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ФРАНЦИЯ
ГЕОГРАФИЯ
БУХОРО ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты