ЧЎНГКОЙ СИМОБ КОНИ — Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Аравон қишлоғидан 18 км жан. ғарбдаги кон. Жан. Фаргона симобсурма конлари камарининг Қорачатир зонаси шарқий қисмида жойлашган. Чўнгкой симоб кони 1957 й. да очилган. Кон куйи палеозойнинг вулканогенчўкинди тоғ жинслари — диабазли порфирит, туф, оҳактош, қумтош ва сланецлардан иборат. Чўнгкой симоб кони Жан. Фарғона йирик тектоник синиғи таъсир зонасида бўлиб, унинг серпентинлашган перидотит таналари билан боғланган бир неча тик ётувчи шохобчалари йўналиши ўзгарган букилмада жойлашган. Бу тоғ жинслари серпентинлашган перидотитлар билан чегарадош ерларда кучли гидротермал ўзгаришларга учраб, уларда роговик, лиственит каби метасоматитлар ривожланган. Улар кондаги асосий рудалашув зоналарининг кўриниши бўлиб, тик ва ёнмаён жойлашган 3 йирик ва бир неча майда рудалашган таналарни ташкил этади. Уларнинг қалинлиги бир неча м дан 50—60 м гача, чуқ. 1200—1500 м, уз. 100 м дан 1500—2000 м гача. Рудалар тузилиши бўйича нуқтасимон, томирлинуқтасимон, яхлит рудалашув тарзида ривожланган. Кон рудалари симоб конларининг «магнезиалкарбонаткиноварли» (ёки «лиственитли») турига мансуб. Уларда асосий минерал киновардан ташқари оз миқдорда антимонит, пирит, миллерит, герсдорфит, реальгар, норудалардан — кварц, кальцит, доломит, диккит, анкеритлар учрайди. Конда иккиламчи ўзгаришлар, айниқса, ер юзига яқин қисмида кам ривожланганлиги сабабли, иккиламчи симоб минералидан каломель, туғма симоб оз учрайди. Симобнинг микдори ўта ўзгарувчан бўлиб, 0,01% дан 1,2% гача, ўртача 0,16% — 0,40% ни ташкил этади. Коннинг куйи чегараси аник, белгиланмаган.