ЧЎЧҚА, хонаки чўчқа — ҳақиқий чўчқасимонлар туркуми (Sus)ra мансуб жуфт туёқли ҳайвон. Хонаки Чўчқалар Европа, Ўрта денгиз ва Осиё тўнғизларининт кенжа тури (Sus scrofa)fl aH келиб чиққан. Европа ва Осиё гуруҳларига бўлинади. Мил. ав. 5—4-а. ларда хонакилащтирилган. Озуқа шароити, парвариш ҳамда узоқ ва мақсадли селекция натижасида жаҳонда 100 дан ортиқ Чўчқа зотлари чиқарилган. Энг кўп боқиладиган зотлар — йирик оқ, ландрас, йирик қора, дюрок, Шим. Кавказ, Украина дашт оқ чўчқаси ва б. Ч. нинг тана тузилиши қўпол, тумшуғи узун, учида ҳаракатланувчи хартуми бор. Оёқлари тўрт бармоқли, елини икки тизимда жойлашган, 14 сўрғичли; танаси сийрак дағал қил билан қопланган. Эркагининг вазни 250—300 кг, урғочиси 200— 220 кг га боради. Чўчқа чорва ҳайвонлари ичида энг тез етилувчи ва сермаҳсул ҳисобланади, 4 — 5 ойлигида жинсий етилади, 9—10 ойлигида қочирилади. Бўғозлик даври 102—128 кун, йилига 2 марта болалайди ва ҳар болалашида 10 ва ундан ортиқ бола беради. Чўчқа боласининг тирик вазни туғилганида 1,2 —2 кг, икки ойлигида 16—20 кг, 6—7 ойлигида 90—110 кг, 12 ойлигида 200 кг тош босади. Бир она Чўчқадан бир йилда 20 — 22 бола олиш ва уни боқиш мумкин. Боқилган Чўчқанинг сўйим гўшт чи бола олиш ва уни боқиш мумкин. Боқилган Чўчқанинг сўйим гўшт чиқими 70—85% ни ташкил этади. И. ч. да она чўчқалар 5—6 й., эркак чўчқалар 7 й. фойдаланилади. Чўчқалар табиий ва сунъий усулда қочирилади. Бир эркак Чўчқа уруғи билан 100 дан кўпроқ она чўчқаларни сунъий уруғлантириш мумкин. Чўчқаларни гўшт учун (бекон), гўштёғ учун ва ёғ учун боқиш усуллари мавжуд. Чўчқа гўшти ва ёғидан турли озиқ-овқат маҳсулотлари (бекон, ветчина, колбаса, дудланган гўшт, рулет, корейка, шпик ва б.) тайёрланади. Ишлаб чикаришда Чўчқа терисидан оёқ кийими, эгаржабдуклар ва б. нарсалар тайёрлашда фойдаланилади. Дунёнинг ҳамма мамлакатларида, йирик фермалар ва хонадон хўжаликларида боқилади (қ. Чўчкачилик).