ЧЎЧҚАЧИЛИК

ЧЎЧҚАЧИЛИК — чорванияикнпнг чўчқаларни урчитиш, улардан гўшт, ёғ, тери ва б. маҳсулотлар олиш билан шуғулланадиган тармоғи; чўчқалар биологияси, селекцияси, зоотехникаси, хўжалик аҳамиятини ўрганадиган фан.

Чўчқачилик чорвачиликнинг жуда қад. тармоқларидан бири. Шахарларнинг йириклашуви, аҳолининг гўшт ва бошқа чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари ортиб бориши билан Чўчқачилик ҳам жадал ривожланди. 18-а. дан Америкада маҳаллий чўчқа зотларини бу ерга олиб келинган юнонрим ва қад. хитой зотлари билан чатиштириб, янги сермаҳсул зотлар чиқарилди, товар Ч. дан наслчилик Ч. ажралиб чикди, селекция ишлари олиб борилди, наслчилик китобларини юритиш бошланди, натижада йоркширлар, беркширлар каби юқори маҳсулдор чўчқа зотлари яратилди.

Чўчқачилик жаҳондаги деярли барча мамлакатларда гўшт мақсулотлари етиштиришда самарали соҳа ҳисобланади. Жаҳон бўйича чўчқалар сони 912,7 млн. бошни ташкил этади (1999); Африка мамлакатлари (млн. бош) (27,0), Хитой (429,1), АҚШ (62,2), Бразилия (27,4), Испания (21,6), Россия (17,3) ва б. да йирик чўчқачилик фермалари ташкил этилган. Чўчқа гўшти етиштиришнинг деярли ярми Осиё мамлакатлари ҳисеасига тўғри келади. ‘ Ўзбекистонда Чўчқачилик, асосан, 19-а. нинг 2ярмида, Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олганидан кейин бу ерга кўчиб келган европалик аҳоли орқали пайдо бўлди. 1960-й. ларга қадар иссиқ иқлим ноқулайликларига қарамай, давлат ва жамоа хўжаликларининг Чўчқачилик фермаларида ва, асосан, рус, украин, белорус ва б. европалик аҳолининг шахсий хўжаликларида ривожланди. Россия, Украина, Кавказдан сермаҳсул оқ чўчқа, Украина дашт оқ чўчқаси, Шим. Кавказ ва ландрас чўчқа зотлари келтирилди. Ўзбекистон чорвачилик интида Чўчқачилик бўлими ташкил этилди. Чўчқачилик билан шуғулланадиган наслчилик здлари, хўжаликлари ва фермалари барпо этилди. 1960—91 й. ларда Чўчқачилик саноат асосида жадал ривожлантирилган. Тошкент, Самарканд, Жиззах вилоятларида ихтисослашган Чўчқачилик комплекслари қурилди, жумладан, 108 минг бошга мўлжалланган «Ғаллақудуқ», 54 минг бошга мўлжалланган «Сирғали» ва «Рассвет» комплекслари ишга туширилди. 1990 й. да барча тоифадаги хўжаликларда чўчқалар сони 716 минг бошга етди, 47 минг т чўчқа гўшти тайёрланди. 1991 й. дан кейин қ. х. да ўтказилган иқтисодий ислоҳотлар давомида Чўчқачилик фермалари хусусийлаштирилди. Ўзбекистонда 85,3 минг бош чўчқа боқилди, 5 минг т гўшт тайёрланди (2003).

Ўзбекистон чорвачилик и. т. институти чўчқачилик бўлимида Чўчқачилик ишларини ташкил этиш, чўчқаларни парвариш қилиш ва улардан сифатли маҳсулот олиш каби мавзулар бўйича тадк,иқот ишлари олиб борилади. Олий ва махсус қ. х. ўқув юртларида Чўчқачилик фан сифатида ўқитилади.

Убайдулла Носиров, Изатулла Эшматов.


Кирилл алифбосида мақола: ЧЎЧҚАЧИЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ч ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БРАЗИЛИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
ЧОРВАЧИЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты