ЧЎҒЛАНМА ЛАМПА

ЧЎҒЛАНМА ЛАМПА — электр токи таъсирида толаси (сими) чўғланиб нур сочадиган ёруғлик манбаи. Ичидан ҳавоси сўрилиб, чўғланиш жисми (сим) жойланган колба (лампочка)дан иборат. Баъзи Чўғланма лампа ларнинг колбаси толанинг траси, яъни нур сочишини яхшилаш учун инерт газ билан тўлдирилади. Чўғланма лампанинг толаси спирал, биспирал (икки спирал) ёки триспирал (уч спирал) тарзида ўралган вольфрам симдан қилинади. Чўғланма лампа ёнганда толаси 2500—3300 К гача қизийди; нур сочиш қуввати 10—35 лм/ Вт; хизмат муддати 1000 соатгача. Дастлабки Чўғланма лампани 1872 й. да А. Н. Лодигин ихтиро қилган. 1879 й. да Т. А. Эдисон уни такомиллаштирган. Чўғланма лампалар хоналар ва майдонларни ёритишда, кинопроекцион аппаратларда, конларда, автомобилларда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЧЎҒЛАНМА ЛАМПА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ч ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ОКЕАН
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты