БЎШ ВАҚТ — кишининг мажбурий ижтимоий меҳнати ва б. мажбурий машғулотлардан ташқари вақтининг бир қисми; ўз хоҳишига кўра маънавий ва жисмоний ривожланиш, дам олиш учун сарфланадиган вақт. Ижтимоий ҳаётда кишиларнинг умумий вактини 2 қисмга — иш вақти ва ишдан ташқари вақтга бўлиш мумкин. Ишдан ташқари вақт асосан уй ишларига, ўзига қараш, ухлаш ва овқатланиш учун сарфланадиган вақг ҳамда Бўш вақтга бўлинади. Бўш вақт шахснинг ҳар томонлама камолоти, қобилиятларини ривожлантириши, билим даражаси ни ошириши, дам олиши ва ш. к. учун керак бўладиган ишдан ташқари вактдир. Бўш вақт шахснинг эркин фаолияти ва камолоти учун зарур бўлган ҳақиқий бойлиги ҳисобланади. Бўш вақт жамият маънавий кучининг, кенгайтирилган такрор и. ч. нинг зарур шарти. У индивидуал характерга эга бўлиб қолмай, ижтимоий зарурий вақг ҳамдир. Чунки ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, илмий техника равнақи учун Бўш вақт жуда зарур. Ўз навбатида улар Бўш вақт меъёри ва мазмунига таъсир қилади. Жамиятнинг тарихий таракхиёти давомида Бўш вақтнинг микдори ва аҳамияти тобора ортиб боради. Бу, биринчидан, меҳнат унумдорлигининг ортиши, илмийтехника равнақи ва жамиятнинг барча аъзолари ўртасида меҳнатнинг тенг тақсимланиши ҳисобига бўлса, иккинчидан, ишга борибкелишдаги ортиқча ҳаракатларни, уй меҳнатига кетадиган вақтни қисқартирищ ҳисобига юз беради. Ижодий меҳнат қилиш, ўз малакасини, маълумоти ва илмиймаданий савиясини ошириш, ижтимоийсиёсий фаолиятини кенгайтириш, санъат ва спорт билан шуғулланиш ва бошқалар Бўш вақтнинг мазмундор ўтишини таъминлайди. Мае, жаҳондаги ривожланган мамлакатларда, шунингдек Ўзбекистонда ҳам 2 кунлик дам олиш ва 5 кунлик иш ҳафтасига ўтиш Бўш вақтни кўпайтириш йўлидаги тадбирлардандир. Бўш вақт микдори ни кўпайтириш ва ундан унумли фойдаланиш учун етарли шароит яратиш зарур. Бунга мамлакат и. ч. кучларини ривожлантириш, и. ч. жараёнларини механизациялаш, и. ч. га замонавий техника ва илғор технологияни жорий этиш орқали меҳнат самарадорлигини ошириш ва вактни тежаш, омманинг умумий маданий савиясини ошириш ва б. орқали эришилади. Бўш вақтдан самарали фойдаланиш турмушнинг мазмундор бўлишига ёрдам беради.
Содир Салимов.