БЎЎМ ДАРАСИ — Қирғизистон Республикасидаги чуқур тор дара. Қирғизистон Олатови билан Кунгай Олатови орасида. Бўўм дарасидан Чуй дарёси оқиб ўтади. Уз. 30 км. Денгиз сатҳидан 1500 м баландликда. Бўўм дараси 10—11 а. ларда Жилариқдеб аталган. Маҳаллий аҳоли Б. д. ни Улан деб атайди. Бўўм монгол тилида «тор дара» демакдир. Бу сўздан тузилган жой номлари Сибирда айниқсй кўп учрайди. Бўўм дарасидан Бишкек билан Балиқчи ш. ларини боғлайдиган автомобиль ва т. й. лар ўтади.