БЎҚЎНБОЕВ

БЎҚЎНБОЕВ Жўмарт (19101944) қирғиз шоири, драматург. Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси раиси (1938—44). Қирғиз достончилиги ва драматургиясида сезиларли из қолдирган, унинг дастлабки намуналарини яратган. Бўқўнбоев асарларида қирғиз халқи тарихи, 2-жаҳон урушидаги қаҳрамонлиги, мамлакат ичкарисидаги фидокорона меҳнати тасвирланади. «Чу даласи» (1930), «Турксиб» (1932), «Гул турмуш» (1939), «Ажал ва номус» асарлари қирғиз шеъриятининг сара асарларидан ҳисобланади. «Менинг Фарғонам» асарида тарихий қисмати, турмуш тарзи бир-бирига ўхшаш ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги қардошлик тараннум этилади. «Олтин қиз» (1937), «Қарғаша» (1937) драмалари, «Ойчурек» (1937), «Тўқтагул» (1939) опера либреттолари билан қирғиз театр санъати тараққиётига ҳисса қўшган.


Кирилл алифбосида мақола: БЎҚЎНБОЕВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БЕРУНИЙ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты