БЎҒИМОЁҚЛИЛАР

БЎҒИМОЁҚЛИЛАР (Arthropoda) умуртқасиз ҳайвонлар типи. Бўғимоёқлиларнинг аждоди тубан тузилган денгиз ҳалқали чувалчанглари ҳисоблансада, уларнинг битта ёки бир неча умумий аждодлардан келиб чиққанлиги тўғрисидаги муаммо ҳозиргача узилкесил ҳал этилмаган. Энг қад. бўғимоёклилардан трилобитасимонлар қуйи кембрий қатламларидан бошлаб учрайди. Ордовик ва силур даврида Бўғимоёқлилар қуруқликка чиқишган. Бўғимоёқлиларнинг танаси ва оёқлари бўғимларга бўлинган (Б. номи ҳам ана шундан олинган), икки томонлама симметрияли. Танаси қаттиқ хитин кутикула билан қопланган. Хитин қоплоғич ташқи скелет функциясини ҳам бажаради, унга ички томондан мускуллар бирикади. Тана бўғимлари гетероном, яъни уларнинг шакли ва катталиги ҳар хил бўлади. Бўғимоёқлилар танаси, одатда, бош, кўкрак ва қорин бўлимларидан иборат. Лекин баъзан тананинг турли бўлимлари ўзаро ҳар хил тарзда бирикиб кетиши мумкин. Бўғимоёқлиларнинг бош бўлими бош бўлаги — акрондан ва 4 тана бўғимларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Кўкрак ва қорин бўлимларидаги бўғимлар ҳар хил систематик гуруҳларда бир хил бўлмайди. Бўғимоёқлилар танасидаги ҳар бир бўғим дастлаб бир жуфтдан найга ўхшаш ўсимтага эга бўлган, кейинчалик бу ўсимталар жағлар, юриш оёқлари, сузгич органлар, сўрғичлар, ўргимчак безлари ва б. органларга айланган ёки йўқолиб кетган. Бўғимоёқлилар жабра, трахея ёки ўпка орқали нафас олади. Бирламчи овқат ҳазм қилиш системаси эктодермадан ҳосил бўлган олдинги ва кейинги ичакдан, эндодермадан ҳосил бўлган ўрта ичакдан ҳамда улар билан боғланган сўлак ва ҳазм безларидан иборат. Айириш органлари келиб чиқиши ва функциясига кўра, ҳалқали чувалчангларнинг метанефридийларига ўхшаш бўлган антеннал, коксал ва максиллар безлар — целомодуклардан ёки ичак ўсимталари — мальпиги найчаларидан иборат. Қон айланиш системаси очиқ, қон айланиш органлари ҳар хил даражада ривожланган. Нерв системаси ганглийларнинг қўшилишидан ҳосил бўладиган бош мия ва қорин нерв занжиридан иборат. Қорин нерв занжиридаги нерв ганглийлари тана бўғимларининг ўзгаришига мое ҳолда турли даражада концентрациялашган бўлади. Кўпчилик Бўғимоёқлиларнинг яхши ривожланган сезги органлари, жумладан мураккаб фасеткали кўзлари, ҳар хил механо ва хеморецепторлари, эшитиш, мувозанат сақлаш, овоз чиқариш органлари бўлади. Деярли барча Бўғимоёқлилар айрим жинсли. Жинсий диморфизм яхши ривожланган. Жинсий йўл б-н (баъзан партеногенез) кўпаяди. Кўпчилик турлари метаморфоз орқали ривожланади. Қаттиқ тана қоплоғичи Бўғимоёқлиларнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун Бўғимоёқлилар фақат эски хитин қоплоғични ташлаш (туллаш), янги хитин пуст ҳосил қилиш орқали ўсади. Тана бўшлиғи аралаш типда (миксоцель). Мускуллари тўптўп бўлиб жойлашган. Кўпчилик Бўғимоёқлиларнинг юраги найсимон, кўп камерали, қони тана суюқлигига ўхшаш бўлиб, гемолимфа дейилади. Бўғимоёқлилар типи 4 та кенжа тип: трилобитасимонлар (қазилма ҳолда учрайдиган ягона трилобитлар синфи), жабра билан нафас олувчилар (ягона қисқичбақасимонлар синфи), хелицералилар (қиличдумлилар, ўргимчаксимонлар синфлари), трахеялилар (кўпоёқлилар, ҳашаротлар синфлари) га бўлинади. 2 млн. га яқин тури бор. Ерда мавжуд бўлган ҳамма яшаш муҳитларини эгаллаган. Бўғимоёқлиларнинг қуруқликда яшашга ва ҳавода учишга мосланиши ҳайвонот дунёсида содир бўлган энг муҳим ўзгаришлардан бири ҳисобланади. Бўғимоёқлилар биосферада беқиёс катта аҳамиятга эга. Кўпчилик экосистемалардаги тирик организмларнинг асосий қисмини ташкил этиши, хилмахил озиқланиши туфайли Бўғимоёқлилар табиатда моддалар айланиши жараёнини амалга оширади. Бўғимоёқлилар озиқовқат ва кийим-кечак учун хом ашё манбаи сифатида ҳам катта аҳамиятга эга. Бўғимоёқлилар орасида органик қрлдиқларини ўзлаштириб, тупроқ ҳосил бўлиши жараёнида фаол иштирок этадиган; одам ва ҳайвонларда паразитлик қиладиган ва касаллик тарқатадиган; гулларни чанглатиб, ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширишга имкон берадиган; қ. х. экинларини еб, зараркунандалик қиладиган турлари ҳам кўп.

Ад.: Догель В. Л., Зоология беспозвоночных, М., 1981; Жизнь животных, в 6ти томах, т. 3, М., 1974.

Очил Мавлонов.


Кирилл алифбосида мақола: БЎҒИМОЁҚЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири ўзбек тилида
БИОЛОГИЯ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты