БЎҒИН

БЎҒИН, генерация (б иол. да) — умумий аждодларга нисбатан бир хил қариндошлик даражасига эга бўлган битта популяциядаги индивидлар гуруҳи (мас, одамларда отаонаси, болалари, неваралари 3 та кетмакет келаётган Бўғиндан иборат). Бўғин тушунчаси йил давомида бир вақтнинг ўзида ривожланиб чиқадиган индивидларга нисбатан қўлланилади. Mac, 2 ёки 3 Б. ли (бир мавсумда тур 2 ёки 3 марта болалаганида); бир йиллик, икки йиллик, кўп йиллик Бўғин (битта Бўғиннинг ривожланиши 1,2 ёки кўп йил давом этганида) бўлиши мумкин. Бўғиннинг ҳаёт кечириш муддатлари ҳам бир турнинг муайян индивидлари ва улар яшайдиган шароити (иклими) га мое ҳолда жуда кенг чегарада ўзгаради. Mac, бир ҳужайралиларда бир неча соатда, кўп ҳужайралиларда ҳатто юз йиллаб давом этади.


Кирилл алифбосида мақола: БЎҒИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
БЕРУНИЙ
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты