ЭМБРИОЛОГИЯ

ЭМБРИОЛОГИЯ (эмбрион ва ..логия) — эмбрион (муртак, пушт) нинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши қонуниятлари тўғрисидаги фан. Одам ва ҳайвонлар Э. си ҳамда ўсимликлар эмбриологияси фарқланади.

Одам ва ҳайвонлар Эмбриологияси олд эмбрионал тараққиёт (оогенез, сперматогенез), уругланиш, эмбриогенез, яъни тухум ва эмбрион парда ичидаги ривожланиш, шунингдек, личинкалик (кўпгина умуртқасизлар ва амфибияларда), постэмбрионал (балиқлар, судралиб юрувчилар ва қушларда) ёки постнатал (сут эмизувчиларда) даврларни ўрганади.

Одам Эмбриологияси эмбрионнинг эркак жинсий ҳужайраси (сперматозоид) билан аёл жинсий ҳужайраси (тухумҳужайра) нинг қўшилиб уруғланиши (муртак бошланғичи) пайтидан бошлаб то органларнинг вужудга келиши (органогенез)гача бўлган ривожланиш даврларини ўрганади. Акушерлик амалиётида тухумҳужайра уруғлангач, 8 ҳафтагача эмбрион, 9ҳафтадан кейин ривожланиши ҳомила деб аталади, шунинг учун эмбрионнинг 9 ҳафтадан кейинги ривожланишидан то туғилгунича бўлган давр ҳомиладорлик даври қисобланади.

Эркак ва аёл жинсий ҳужайралари бачадон найи (тухум йўли)да бир-бирига қўшилади; уругланган тухумқужайра най орқали бачадонга қараб интилади ва тахм. бир қафтада бачадонга етиб боради. Бачадоннинг шиллиқ пардаси муртакни қабул қилиб олишга тайёр туради. Муртак бачадон деворига пайвандланиб олади (имплантация) ва шундан бошлаб ўсиб, тараққий этади.

Эмбриологияда муртакнинг бир неча тараққиёг босқичи фарқ қилинади: оталанган тухумқужайранинг бўлиниши, муртак варақларининг пайдо бўлиши, органларнинг шаклланиши ва ривожланиши.

Вазифаси ва тадқиқот усулларига кўра, умумий, қиёсий, экспериментал, популяцион ва экологик Эмбриология ажратилади. Қиёсий Эмбриология далиллари ҳайвонларнинг табиий системасини ишлао чиқиш учун асос бўлади. Экспери. мснтал Эмбриология аъзо ва тўқималарни олиб ташлаш, кўчнриб ўтқазиш ва суиъий муҳитда ўстириш орқали уларнинг келиб чиқиши механизмлари ва онтогенезда ривожланишини ўрганади. Эмбриология цитология, генетика, биокимс, молекуляр биология ва бошқалар фанлар билан биргаликда ривожланиши натижасида индивидуал рлвожланиш қонуниятлари ҳақидаги фан — ривожланиш биологияси ёки онтогенетика вужудга келди.

Ҳиндистон, Хитой, Миср ва Юнонистондаги (мил. ав. 5-аср) эмбриологик тадқиқотларда динийфалсафий таълимот акс этган. Бу қарашлар Гиппократ ва Аристотель асарларида ҳам ўз ифодасини топган. Гиппократ ва унинг издошлари одам эмбриони ривожланишини ўрганишга аҳамият бериб, уни товуқ тухумидан жўжанинг шаклланишига қиёслашни тавсия қилганлар. Аристотелнинг эмбриогенезда аъзоларнинг кетмакет шаклланиши тўгрисидаги таълимоти эпигенетик тасаввурларга асосланган. Бу қарашлар 16-асргача деярли ўзгаришсиз қолди. У. Гарвей асарининг нашр қилиниши (1651) Эмбриология ривожида муҳим бурилиш ясади. Италиялик олим М. Мальпиги микроскоп ёрдамида жўжа ривожланишининг худди шу босқичида илгари маълум бўлмаган қисм (аъзо)ларини кўришга муваффақ бўлди (1672), у Э. да 18-аср охиригача сақланиб келган преформистик тасаввурлар (эмбрион ривожланиши унда олдиндан мавжуд бўлган хилмахил структураларнинг ўсиши)ни ёқлаб чиққан. Бунга К. Ф. Вольф ўз асарларидаги (1759) маълумотлар билан қаттиқ зарба берди. Ҳоз. замон Э. синингасосчиси К. М. Бэр сут эмизувчи ҳайвонлар ва одам тухумдонидаги тухумни кашф қилди ва тавсифлаб берди (1827). Эволюцион қиёсий эмбриология Ч. Дарвин назарияларига асосланган. А. О. Ковалевский ва И. И. Мечниковнинг илмий изланишлари турли типларга мансуб ҳайвонларнинг бир-бирига қариндошлигини исботлайди. А. О. Ковалевскийнинг эмбрионал варақлар тўғисидаги назариясига (1871) кўра, барча кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг асосий аъзолар системаси дастлаб ҳужайра қатламлари кўринишида ривожланади. Бу кўп ҳужайрали ҳайвонлар барча типларининг келиб чиқиши бир эканини кўрсатади. Тавсифловчи тадқиқотлар билан бир қаторда экспериментал Эмбриология ҳам ривожланмоқда. Илк эмбрионал ривожланиш, уруғланиш, бўлиниш, эмбрионал вэрақларнинг вужудга келиши, органогенез, гистогенез ва патологик ривожланишнинг турли кўринишларини ўрганиш, айниқса, кимёвий агентлар ёрдамида ривожланишни кучайтириш, эмбрионал шаклланишнинг ҳаракатлантирувчи кучларини аниқлаш, ҳужайра дифференциациясининг генетик ва цитологик асосини очиш ҳоз. замон Эмбриологияси олдидаги муҳим масаладир.

Эмбриология маълумотларидан (тиббиётда турли аномал ва туғма мажруҳликларни олдиндан билиб олиш), қ. х. амалиё тида (мас, организмга эмбрионал ривожланиш даврида таъсир этиб, чорва моллари зотини яхшилаш, балиқларни, фойдали ҳашаротларни кўпайтириш, зараркунандаларни йўқотиш ва бошқалар да) фойдаланилади. Эпидемиологик касалликлар қўзғатувчиси ва тарқатувчиларига қарши курашни тўғри ташкил этиш учун Эмбриология маълумотлари зарур. Ад.: Ибрагимов Ш., Шодиев Н.,Даминов А., Цитология, гистология ва эмбриология. Т., 1998; Тўйчие в С Тошманов Н., Файзуллаев С, Цитология, эмбриология ва гистология, Т., 2004.


Кирилл алифбосида мақола: ЭМБРИОЛОГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БИОЛОГИЯ
ФРАНЦИЯ
ҲОМИЛАДОРЛИК
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты