ЭНДОПЛАЗМАТИК ТЎР

ЭНДОПЛАЗМАТИК ТЎР, эндоп лазматик ретикулум — эукариотлар ҳужайрасининг мембранали умумий органоиди. АҚШ олими К. Портер фибробластлар эндоплазмасида кашф этган (1945). Унинг нафис тузилиши электрон микроскоп кашф этилганидан кейин ўрганилган. Эндоплазматик тўр ҳужайрада ўзаро туташган бир қават мембрана билан цитоплазмадан чегараланган майда вакуолалар ва найчалар системасидан иборат. Эндоплазматик тўр қалинлиги 5 — 7 нм, кўпинча ядронинг ташқи мембранаси ва ҳужайра мембранаси билан туташган. Эндоплазматик тўр силлиқ (агрануляр) ва донадор (грануляр) бўлади. Силлиқ Эндоплазматик тўр мембранасида рибосомалар бўлмайди. Силлиқ Эндоплазматик тўр липидлар ҳорил бўлиши ва тўпланишида, гликоген алмашинувида, триглицеридлар, стероид гормонлар синтезида, заҳарли моддалар тўпланиши ва ажратилишида қатнашади. Мускул толаларидаги силлиқ Эндоплазматик тўр саркоплазматик тўрни ҳосил қилади. Бу тўр Са ионларини отиб чиқариш ёки туплаш орқали мускулларнинг қисқариши ва бўшашини бошқариб туради. Донадор Эндоплазматик тўр мембранаси рибосомалар жойлашган найчалар ва ясси қопчиқлардан иборат. Донадор Эндоплазматик тўр мембраналарига бириккан рибосомалар комплекси — полирибосомаларда оқсил синтезланади. Синтезланган оқсиллар Гольжи комплексиаа тўпланади ёки ҳужайрадан ташқарига чиқарилади. Синтезланган оқсиллар дастлаб донадор Эндоплазматик тўр найчаларига тушиб, у ердан АТФ сарфи ҳисобига ҳужайранинг бошқа қисмларига ташилиши ёки найчаларда тўпланиб, модификацияга учраши мумкин. Донадор Эндоплазматик тўр оқсил синтезлайдиган органлар (меъда ости бези, сўлак безлари ва бошқалар) ҳужайрасида кўп бўлади; ихтисослашган муртак ҳужайраларида бўлмайди.


Кирилл алифбосида мақола: ЭНДОПЛАЗМАТИК ТЎР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲУЖАЙРА
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ҲУЖАЙРА НАЗАРИЯСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты