ЭНЦЕФАЛИТ

ЭНЦЕФАЛИТ (юн. — бош мия) — бош лшянинг яллиғланиши (тра кўтарилиши, бош оғриши, фалажлар, эсҳуш бузилиши ва ҳ. к.), шикастланиш, заҳарли моддалар (қўрғошин, бензин ва бошқалар), касаллик туғдирувчи микроорганизмлар таъсирида юзага келади. Бирламчи ва иккиламчи Энцефалит фарқ қилинади. Бирламчи Энцефалит, одатда, вирусли касаллик ҳисобланааи ва маълум шароитларда эпидемияга ўхшаб тарқалади. Кўпчилик бирламчи Энцефалит маълум бир жойга хос бўлиб, қўзғатувчисининг биол. хусусиятларига кўра касаллик маълум фаслларда пайдо бўлади. Бирламчи Энцефалитга чивин ва каналар орқали тарқаладиган, шунингдек, энтеровирусли, шикастланиш ва кимёвий агентлар билан боғлиқ Энцефалит ҳам киради.

Иккиламчи Энцефалит баъзи инфекцион касалликлар (грипп, қизамиқ, қизилча ва бошқалар) натижасида келиб чиқади.

Каналар юқтирадиган Энцефалит манбаи кемирувчилар. қорамол, қўй, эчкилар ва баъзи қушлардир. Энцефалит билан касалланган ҳайвон қонини сўрган кана Энцефалитга қарши эмланмаган одамни чақиши оқибатида касаллик юқади. Энтеровирусли Энцефалитда бемор ёки вирус ташувчи инфекция манбаи бўлади. Касаллик ифлосланган овқат маҳсулотлари. сув ва беморнинг қўли орқали тарқалади.

Бош миянинг яллиғланиши гавда трасининг кўтарилиши, дармонсизлик, тинка қуриши, уйқу босиши, бош оғриши, қусиш ва бошқалар, шунингдек, оғир шаклларида онг бузилиши, алаҳлаш, тутқаноқ тутиши ва бошқалар кузатилади. Энцефалитнинг турига қараб касаллик белгилари турлича кечади (ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бор). Касалликнинг оғиренгиллиги ва шаклига қараб бемор бутунлай тузалиб кетиши ёки бирор асорат (оёққўлларнинг дармонсизлиги, фалаж, тутқаноқ тутиши) қолиши мумкин.

Олдини олиш учун Энцефалит билан зарарланиш гумони бўлган жойларда ишлайдиган кишилар (ўрмон ишчилари, овчилар, геологик қидирув ходимлари ва бошқалар)ни Энцефалитга қарши эмлаш, шунингдек, чивин ва каналардан сақланиш учун махсус коржома кийиш, юзига тўр ниқоб тутиш зарур. Иккиламчи Энцефалитнинг олдини олиш юқумли касалликларни ўз вақгида аниқлаш ва даволашдан иборат.


Кирилл алифбосида мақола: ЭНЦЕФАЛИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Jah Khalib, Artik & Asti - МамаМия
ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР
ОКЕАН
КАНАЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты