ЭПИДЕМИОЛОГИЯ

ЭПИДЕМИОЛОГИЯ (эпидемия ва …логия) — тиббиётнинг бир соҳаси. Инфекцион касалликларнит келиб чиқиш сабаблари, тарқалишини ўрганади, шунингдек, уларга қарши кураш ҳамда олдини олиш чораларини ишлаб чиқади. Эпидемиология биол., микробиология, вирусология, генетика, биокимё, физика ва бошқалар фанлар билан чамбарчас боғлиқ. Умумий ва хусусий Эпидемиология фарқланади.

Умумий Эпидемиология юқумли касалликлар таснифининг эволюцион асослари, эпидемик жараён, Эпидемиологиянинг категория ва қонуниятларини ўрганади; хусусий Эпидемиология ҳар бир юқумли касалликнинг ўзига хос тарихи, қўзғатувчиси, эпидемиологияси, инфекция манбаи, юқиш йўллари ва воситалари, унга қарши кураш ва олдини олиш усулларини ўрганади.

Эпидемиология тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Зардуштийликнинг муқаддас китоби Авестода диний ва фалсафий масалалар билан бирга тиббиётга, хусусан, юқумли касалликларнинг тарқалишига ва уларнинг олдини олишга оид фикрлар битилган.

Айрим касалликларнинг ҳайвонлардан юқиши, шунингдек, бемор билан мулоқотда бўлганда касаллик юқиши мумкинлиги ва унинг қўзғатувчиси организмга турли йўллар — оғиз, бурун ва жинсий аъзолар орқали кириши ўша даврдаёқ маълум бўлган. Юқумли касалликларни илмий жиҳатдан асослашга уринишлар Гиппократ, ўрта асрларда Розий, ибн Сино ва бошқаларнинг асарларида ўз ифодасини топган. Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асарида касалликларни келтириб чиқарувчи асосий сабаблар, уларни қўзғатувчи омиллар, касаллик аломатлари ва уларнинг олдини олиш ҳақида фикрлар билдирган. Унда бир қанча хавфли юқумли касалликлар (вабо, ўлат, чин чечак, сил ва бошқалар)нинг кўзга кўринмас қўзғатувчилари ва уларнинг механизми, шунингдек, юқумли касалликларнинг вужудга келишида ифлосланган сув, ҳаво каби ташқи омиллар муҳим роль ўйнаши ҳақида маълумотлар келтирилган.

АрРозий чин чечак, кўкйўтал касалликларини таърифлаб берган. У ўз асарларида биринчилардан бўлиб чин чечак касаллигининг олдини олиш учун соғлом кишиларни беморларнинг чечак (пустула) пуфакчасидан олинган суюклик билан эмлаш тўғрисида фикр юритган.

17-асрга келиб инглиз врачи Эпидемиология Женнер чечак касаллигини даволаш учун чечакка қарши эмлаш усулини таклиф этди. Француз олими Л. Пастер, немис олими Р. Аохнинг юқумли касалликлар келиб чиқишида ўзига хос қўзғатувчи — микробларннт ролини исботлаб берган кашфиётлари, иммунитет ҳақидаги таълимотга илмий асос солган. И. И. Мечников ва шогирдларининг тадқиқотлари, илк бор фильтрланувчи вирусларни тавсифлаб берган Д. И. Ивановскийнинг ишлари Эпидемиологияда катта аҳамиятга эга бўлди. Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш ишининг кейинги тараққиёти натижасида Эпидемиология фани ва амалиётида муҳим ютуқларга эришилди. Кўп мамлакатларда, жумладан, Узбекистонда йирик эпидемиолог олимлар раҳбарлигида санитарияэпидемиология хитчати ташкил этилди.

Узбекистонда Эпидемиологиянинг ривожи Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар институтшшш ташкил этилиши, Л. М. Исаев, П. Ф. Боровский, Т. Х. Нажмиддинов каби йирик олимларнинг Ўзбекистонда бир қанча юқумли касалликларга, жумладан, безгак, ришта, лейшманиоз, ич терламага қарши қурашишда эришган муваффақиятлари билан боғлиқ. Шунингдек, ўзбек олимлари А. З. Зоҳидов, С. Н. Бобожонов, И. Қ. Мусабоев ва бошқалар Эпидемиология соҳасида олиб борган ишлари билан санитария ва эпидемиология ривожига салмоқли ҳисса қўшдилар. Республикада юқумли касалликлар эпидемиологиясини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш, юқумли касалликларни камайтириш масалалари устида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ҳоз. вақтда эпидемик касалликларнинг юзага келиши, тарқалиши ва йўқотилишини ўрганувчи янги бир йўналиш — юқумли бўлмаган касалликлар эпидемиологияси юзага келди. Унинг асосий вазифаси бундай касалликларнинг этиологияси ва патогенезига доир маълумотларни таҳлил қилиш асосида уларга қарши профилактика усулларини ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли орасида хавфли ўсма касалликлари ва бошқалар сурункали юқумли бўлмаган касалликлардан юзага келувчи ўлим ҳолларини камайтиришдан иборат. Тошкент тиббиёт академиясида, шунингдек, Ўзбекистондаги мавжуд барча тиббиёт интларида, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Эпидемиология кафедралари бор.

Ад. . Мусабоев Эпидемиология, Бойжонов А. К., Юқумли касалликлар, эпидемиология ва паразитология асослари, Т., 2004.


Кирилл алифбосида мақола: ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
БИОЛОГИЯ
БИОКИМЁ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты