ЭПИДЕРМОФИТИЯ (эпидермис ва юн. — ўсимлик) — терининг замбурут касаллиги. Дерматофит замбуруғлари (3 тури) қўзғатади. Эпидермофития бир неча хил бўлади. Оёқ панжаси Эпидермофитиясида кўпроқ тирноклар касалланади. Касаллик манбаи Эпидермофития билан оғриган бемор ҳисобланади. Бу хил Эпидермофития одамга бегона пойабзал, пайпоқ, ички кийим кийганда, тирноқ оладиган қайчи ва ҳ. к. дан фойдаланганда, шунингдек, оилада, ҳаммомда, чўмиладиган жойлардан юқиши мумкин. Унга кўпинча оёқ терлаши, қавариши, бичилиши, веналарнинг варикоз кенгайиши ва бошқалар сабаб бўлади. Касаллик қўзғатадиган замбуруғ салгина шилинган оёқ бармоқлари орасига кириб олгач, ўша жой шўралаб, пўст ташлайди, сўнгра ичи суюқликка тўла пуфакчалар пайдо бўлиб, улар ёрилади ва ичидан суюқлик чиқади ( у дастлаб тиниқ бўлиб, кейинчалик хиралашади), эрозиялар ҳосил бўлади, кейин қора қўтир билан қопланиб, маълум вақтдан сўнг тушиб кетади ва янгиянги пуфакчалар пайдо бўлаверади. Улар бир-бири билан қўшилиб катталашади, сувланади, яллиғланиб қизаради ва қичишади.
Бармоқлар ораси териси қаватқават бўлиб юмшаб, оқариб туради; бурмалар ости ёрилиб, қаттиқ қичишади, кейинчалик бу аломатлар аста-секин камая бориб, шу соҳа териси бир оз қуруқшаб туради. Бу билан касаллик тузалмайди, аксинча даволанмаса, сурункали тус олади; ёз кунлари ботбот қўзийди. Эпидермофития замбуруғи тушган тирноқ юзида сариқ доғ ва чизиқчалар пайдо бўлади, кейинчалик тирноқ юмшаб, уваланиб кетади. Ана шундай тирноқда ва терининг кўчган кепакларида замбуруғ ипчалари ҳамда споралари бўлади.
Руброфитияда оёқ панжасидан ташқари қўл панжаси, тери бурмалари, юз ва бадан касалланади. Касаллик манбаи, унинг юқиши ва тарқалиши оёқ панжаси Эпидермофития сига ўхшаш.
Чов Эпидермофитиясида кўпроқ чов, қўлтиқ ва аёлларда кўкрак бези ости бурмалари яллиғланиб, тўқ қизил доғлар пайдо бўлади, қаттиқ қичишади. Касаллик бемор ёки у ишлатган буюмлар (мочалка, клеёнка, кийимкечак) орқали юқади.
Эпидермофитияни врач даволайди. Касаллик кечиктириб юборилганда уни даволаш анча мудпкул. Шунинг учун Эпидермофитияга хос дастлабки аломатлар пайдо бўлганда дарҳол врачга учрашиш, биларбилмас даво қилишга асло йўл қўймаслик керак; акс ҳолда касаллик авж олиб кетиши ёки экземага ўхшаш аллергик тошмалар тошиши мумкин. Шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, бегона пойабзал, пайпоқларни киймаслик; баданни, хусусан, кўп терлайдиган тери бурмаларини алоҳида сочиқ билан артиб қуритиш, қўп терлашни даволаш керак.