ДЕКАРТ КООРДИНАТАЛАР ТИЗИМИ — текислик ёки фазодаги тўғри чизиқ координаталар тизими. Р. Декарт киритган (1637). Бир нуқта (координаталар боши) дан ўтадиган икки Ох ва Оу ўқ (текисликда) ёки уч Ох, Оу ва Oz ўқдан (фазода) иборат. Бунда координата ўқларига қўйиладиган узунлик бирликлари ўзаро тенг бўлади. Координата ўклари ўзаро тик бўлган Декарт координаталар тизими тў три бурчакли координаталар тизими деб аталади. Декарт координаталар тизими деганда кўпинча айнан шу тизим тушунилади, умумий Декарт координаталар тизими эса аффин координаталар тизими деб аталади.