ЭРИТРЕЯ

ЭРИТРЕЯ, Эритрея Давлати — Шим. Шарқий Африкадаги давлат. Қизил денгизга туташ. Майд. 117,6 минг км2 га яқин. Аҳолиси 4,465 млн. киши (2002). Пойтахти — Асмэра шаҳри Маъмурий жиҳатдан 8 провинция (ргоутсе)га бўлинади.

Давлат тузуми. Эритрея — мустақил давлат. Амалдаги конституцияси 1997 йил 24 майда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (1993 йилдан Исайяс Афеворк), у Миллий ассамблея томонидан сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни президент бошчилигидаги Давлат кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.

Табиати. Эритрея ҳудудининг катта кисмини тоғли Эритрея платоси (энг баланд жойи 2989 м, Соира тоғи) эгаллаган; жан. шарқида Афар сойлиги жойлашган. Иқлими субэкваториал, чўл иқлим. Йиллик ўртача т-ра 23° дан 37° гача, энг юқори т-ра 45° (Ернинг энг иссиқ р-нларидан бири). Йиллик ёғин 50— 200 мм. Ўсимликлари чўл ва чала чўл ўсимликларидан иборат.

Аҳолиси. Эритреяда тиграи, тигре, афар, сахо ва бошқалар халқлар яшайди. Расмий тиллар — тиграи ва араб тиллари. Диндорлари, асосан, христианмонофистлар ва сунний мусулмонлар. Шаҳар аҳолиси 16,3%. Муҳим шаҳарлари: Асмэра, Массауа, Кэрэн.

Тарихи. 13—16-асрларда ҳоз. Эритреянинг катта қисми Эфиопия давлати таркибида бўлган. 1882 йил Қизил денгиз соҳилидаги Асэб порти, 1885 йил Массауа порти ва соҳил бўйидаги аҳоли яшайдиган бир қанча қишлоқларни Италия эгаллаб олди. 1890 йил Италия Қизил денгиз соҳилидаги ўзининг барча мулкини Эритрея мустамлакасига бирлаштирди (Эритрея лот. тилидаги Қизил денгиз номидан келиб чиққан). 1896 йилги ИталияЭфиопия шартномасига мувофиқ, Эритрея чегаралари белгилаб олинди. 1935 йил Э. Эфиопия билан бирга Италия Шарқий Африкаси мустамлакаси таркибида бўлди. 1941 йил баҳорда Эритрея инглизэфиоп қўшинлари томонидан озод қилинди; 1952 йилгача инглиз ҳарбий маъмурияти бошқарди. 1952 йил федерация аъзоси сифатида Эфиопия таркибига кирди. 1962—87 йилларда Э. Эфиопия таркибида провинция, сўнг маъмурий р-н. 1950й. лардан Эритрея озодлик халқ фронти бошчилигида Эфиопия марказий ҳокимиятидан ажралиш учун қуролли кураш авж олди. 1991 йил қўзғолончилар Асмэра шаҳрини озод қилдилар. 1993 йил 24 майда Эритрея расмий равишда мустақил давлат деб эълон қилинди. Эритрея — 1993 йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 24 май — Мустақиллик куни (1993).

Сиёсий партия ва касаба уюшмалари. Демократия ва адолат учун халқ фронти, 1970 йил тузилган. 1994 йилгача Эритрея озодлик халқ фронти деб номланган. Касаба уюшмалари ҳақида маълумотлар йўқ.

Хўжалиги. Эритрея — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноат 12,3%, қ. х. 8,4% ни ташкил этади. Иқтисодиётининг асоси — қ. х. (деҳқончилик ва чорвачилик). Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80% қ. х. да банд. Асосан, буғдой, арпа, тариқ, маккажўхори, дуккаклилар, сабзавот ва қовун экилади, кофе етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, эчки, қўй, туя, парранда боқилади; балиқ овланади. Асосий саноат тармоқлари: нефтни қайта ишлаш, тўқимачилик, кўнпойабзал, тикувчилик, кимё, ёғочсозлик, озиқ-овқат, цемент. Олтин, нефть, мис, темир рудаси, никель, хром, слюда, титан конлари бор. Денгиздан туз қазиб олинади.

Т. й. узунлиги 306 км, автомобиль йўллари уз. 3,9 минг км, жумладан, қаттиқ қопламали йўллар 21% ни ташкил этади. Денгиз портлари: Асэб, Массауа. Эритрея четга туз, тери, цемент, цитрус мевалар, хом ашё чиқаради. Четдан машина ва жиҳозлар, истеъмол моллари ва бошқалар олади. Ташқи савдода Эфиопия, Саудия Арабистони, Италия, Судан, Сомали, Буюк Британия билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — накфа.

Маданияти. Эритреянинг Асмэра шаҳрини итальян мустамлакачилари Италия шаҳарларига ўхшатиб барпо этишга ҳаракат қилганлар. Асмэрада унт, Катта масжид ва Католиклар собори бор. қадимий Массауа шаҳри ўзининг гўзал пляжларига эга бўлган шарқ шаҳридир. Асмэра шаҳридан денгиз томон юриладиган йўлдаги тепаликларда машҳур копт (қибт) монастирлари кўзга ташланади. Монастирларнинг аксарияти 15-асрда қурилган бўлиб, уларнинг энг машҳури Дебре Бизен монастири (14-аср)дир. Монастирлар кундузи зиёратчилар учун очиб қўйилган.

Эритреяда 1991 йилдан «Хадес Эритра» («Янги Эритрея») ҳукумат газ. ҳафтада 2 марта тиграи ва араб тилларида, 1994 йилдан «Эритреан проуфайл» («Эритрея кўриниши») ҳафтаномаси инглиз тилида нашр этилади. «Эритрея халқи овози» ҳукумат радиостяси ва ЭР1ЧТВ ҳуқумат телестяси ишлайди.


Кирилл алифбосида мақола: ЭРИТРЕЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ФРАНЦИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ЭФИОПИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты