ЭРОНИЙ ТИЛЛАР

ЭРОНИЙ ТИЛЛАР — ҳиндевропа тиллари оиласининг ҳиндэрон тармоғига мансуб тиллар гуруҳи. Асосан, Эрон, Афғонистон, Тожикистон, шунингдек, Туркия, Ироқ, Сурия, Покистон ва Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларида, РФнинг Шим. Осетия — Алания Республикасида, Грузиянинг Жанубий Осетия мухтор вилоятида, Кавказ ва Ўрта Осиёнинг бошқа айрим ерларида тарқалган. Аввалроқ Шим. Қора денгиз бўйлари, Туркманистон, Шарқий Туркистон, Шарқий Помирда ҳам алоҳида тарқалиш марказлари бўлган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 100 млн. кишига яқин (20аср охирлари).

Тарихий-генетик тасниф бўйича Эроний тиллар 2 асосий гуруҳга бўлинади: ғарбий ва шарқий; уларнинг ҳар бири, ўз навбатида, шим. ва жан. гуруҳчаларга ажралади . Шим. ғарбий Эроний тилларга мидия тили ва парфия тили каби ўлик тиллар ҳамда курд, балуж, гилон, мозандарон, толиш каби жонли тиллар, шунингдек, Эрон, Ироқ, Туркиядаги бир қанча майда, ёзувсиз тиллар, парачи ва ормури тиллари киради. Жанубий ғарбий Эроний тилларга қадимий форс ва ўрта форс каби ўлик тиллар ҳамда форс, тожик, дари (форси кобулий), хазора, кумзари каби жонли тиллар, Эрондаги бошқа бир қанча майда тил ва лаҳжалар киради. Шим. шарқий Эроний тилларга скиф, алан, суғд, хоразмий сингари ўлик тиллар ҳамда осетин, яғноб каби жонли тиллар киради. Жанубий шарқий Эроний тилларга бақтрия тили, сак тиллари каби ўлик тиллар ҳамда пушту (афғон) тили ва бир қанча тил гуруҳларини қамраб олган помир тиллари, бошқа жонли тиллар киради. Ўлик тилга айланган авесто тилида ҳам ғарбий, ҳам шарқий Эроний тилларнинг белгилари мавжуд бўлган.

Эроний тиллар типологик жиҳатдан бир хил эмас. қадимий (ўлик) ва ҳоз. (жонли) Эроний тиллар ҳамда гарбий ёки шарқий гуруҳчаларга мансуб Эроний тиллар ўзаро маълум фонетик, грамматик ва лексик ўзига хосликларга эга. Айрим ўлик ва жонли Эроний тилларнинг хусусий лингвистик жиҳатлари ҳақида қаранг: парфия тили, скиф тили, суғд тили, хоразмий тили; балуж тили, дари тили, курд тили, осетин тили, помир тиллари, пушту тили, тожик тили, форс тили.

Эроний тилларнинг тарихи шартли равишда 3 даврга бўлинади:

1) қадимий (мил. ав. 2-минг йиллик бошларидан мил. ав. 4—3-асрларгача) — мидия, авесто, қадимий форс, скиф тиллари;

2) ўрта (мил. ав. 4—3-асрлардан мил. 8—9-асрларгача) — ўрта форс (паҳлавий), парфия, бақтрия, суғд, алан тиллари;

3) янги (мил. 8—9-асрлардан) — форс, тожик, пушту, дари, осетин, курд ва ёзувсиз помир тиллари. Бу тасниф экстралингвистик (маданийтарихий ва бошқалар) белгиларга асосланган. Лингвистик белгиларга қараб эса 2 давр фарқланади: қадимий (қад. форс, авесто, мидия, скиф тиллари) ва кейинги (бошқа барча тиллар).

Қад. форс тилининг илк ёзма ёдгорликлари мил. ав. 6-асрга мансуб бўлиб, миххатдя ёзилган. Асрлар мобайнида оғзаки яшаб келган авестовий матнлар тахм. мил. 4-асрда ўрта форс ёзуви асосидаги махсус алифбода кўчирилган. Ўрта форс (мил. 2—3-асрлар), парфия (мил. ав. 1-аср), суғд (мил. 4-аср) ва қисман хоразмий (мил. ав. 3-аср) тилларидаги ёдгорликлар оромий ёзувининг турли кўринишларида битилган (хоразмийча матнларнинг бир қисми араб ёзувида 12—13-асрларда ёзилган арабча матнлар таркибида ҳам учрайди). Хўтансак тили (мил. 7-аср) браҳмининг бир туридан; бақтрия тили (мил. 2-аср) юнон алифбосидан фойдаланган; форс, дари, пушту, балуж тилларида турли ўзгаришларга учраган араб алифбосидан, тожик, осетин, тот тилларида эса рус алифбосидан фойдаланилади. Курдлар, яшаш шароитларидан келиб чиқиб, рус (Закавказье), лотин (Сурия ва Ироқ) ва араб ёзувларидан фойдаланадилар. Бошқа Эроний тиллар ўз ёзувига эга эмас.

Ад.: Оранский И. М., Введение в иранскую филологию, М., 1960; Оранский И . М ., Иранские язмки в историческом освешении, М., 1979; Основн иранского язмкознания, кн. 1—4, М., 1979—87.

Анвар Исмоилов.


Кирилл алифбосида мақола: ЭРОНИЙ ТИЛЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ҲИНД-ЕВРОПА ТИЛЛАРИ
АФҒОНИСТОН
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты