ДЕМОГРАФИК СТАТИСТИКА

ДЕМОГРАФИК СТАТИСТИКА, аҳоли статистикаси — статистика фани тармоғи, аҳоли ёки унинг ало-ҳида гуруҳларининг миқдори, тарки-би, жойлашиши ва такрор барпо бўли-ши ҳақида статистик услуб асосида маълумотлар тўплаш, уни қайта ишлаш ва тахлил қилишни ўрганади. Демографик статистика с аҳоли ва демографик жараёнлар (туғилиш, ўлиш, никоҳ ва ажралиш, аҳолининг такрор барпо бўлиши) ҳақидаги рақам кўрсаткичлар йиғиндисидан иборат. Демографик статистика маълумотларидан социал-демографик тадқиқотларда фойдаланилади.

Демографик статистика с аҳоли ва демографик жараёнлар ҳақида маълумотлар тўплашда уларнинг маълум ижтимоийтарихий та-раққиёт давомида миқдор ва сифат жиҳатдан мунтазам ўзгариб боришини назарда тутади. Демографик статистиканинг аҳоли рўйхати ўтказиш, демографик жараёнлар ва миграцияни доимий рўйхатга олиб бориш каби и. т. услублари мавжуд аҳоли ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш, гуруҳлаш, уларни қиёслаш ва демографик омилларни ўрганиш қоидаларини ҳам ишлаб чиқади.

Демографик статистика статистиканинг бошқа тармоқларига нисбатан анча олдин пайдо бўлган (қ. Аҳоли рўйхати). Ўзбекистонда Демографик статистика с, асосан, 20-а. нинг 1-ярмидан шакллана бошлаган. 1927 й. Республи-када фуқаролик ҳолатини қайд этиш (ЗАГС) бюроларининг таркиб топиши Демографик статистика ривожланишига олиб келди.

Демографик статистика маълумотлари дунёнинг жуда кўп мамлакатларида махсус бюллетенларда, статистик тўплам, жур. ва демографик йилномаларда нашр этилади. Дунё аҳолиси ва унинг миқцор, сифат ўзгаришлари БМТ демографик йилномаларида, Ўзбекистон аҳолиси ва демографик жараёнлари ҳақидаги маълумотлар эса Ўзбекистан Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Статистика департаментининг демографик йилномаларида мунтазам чоп этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ДЕМОГРАФИК СТАТИСТИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
БЕРУНИЙ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты