ЭСКИ ЎЗБЕК ЁЗУВИ

ЭСКИ ЎЗБЕК ЁЗУВИ — араб графикаси асосида шаклланган ва 11-асрдан 20-асрнинг бошларигача қўлланган ўзбек ёзуви; араб алифбосидаги 28 та ҳарфга араб тилида бўлмаган, лекин эроний ва туркий тилларга хос бўлган товушларни ифодалаш учун яна 4 та ҳарф қўшиш билан шакллантирилган. Ушбу ҳарфлар араб алифбосидаги тайёр ҳарфларга қўшимча нуқта ёки чизиқ орттириш йўли билан ҳосил қилинган ва уларнинг ҳар бири алифбо қаторида ўзига асос бўлган ҳарфдан кейин жойлаштирилган; уларнинг номланиши ҳам асос ҳарфларнинг номланишига мослаштирилган.

Эски ўзбек ёзувида араб ёзувининг, араб алифбосидаги барча ҳарфларнинг ёзилиш хусусиятлари, уларнинг қанчаси нечта шаклга эга бўлиши, ўзидан кейинги ҳарфга қўшилиб ёки қўшилмай ёзилиши ҳолатлари ва бошқалар араб ёзувидагидек айнан қабул қилинган. Алифбода ҳарфлар сони 32 тага етган бўлсада, уларнинг асосий шакллари 18 тани ташкил этади, холос; кўп ҳарфлар бир-биридан устига ёки остига қўйиладиган нуқталар билангина фарқланади.

Эски ўзбек ёзувида соф ўзбекча (туркий) сўзлардаги деярли барча унли ва ундош товушлар алоҳида ҳарфлар орқали ифодаланади. Бироқ ўзбек тилидаги араб ва форс тилидан ўзлашган сўзларда ундош товушлар ва о, у, и чўзиқ унлиларигина ёзилади; қисқа унлилар талаффуз этилсада, улар алоҳида ҳарфга эга бўлмайди. Ёзувда акс этмайдиган қисқа унлиларни ва бошқалар фонетик ҳолатларни кўрсатиш учун эса ҳаракатлар деб аталадиган ва тегишли ундошлар устига ёки остига қўйиладиган 10 дан ортиқ ёрдамчи белгилар: фатҳа, касра, замма (форсча номлари: забар, зер, пеш), танвин, мадд, ташдид, ҳамза ва бошқалар мавжуд (араб ёзуви, ҳаракатларнинг шакл ва вазифалари ҳақида қ. Араб ёзуви).

Эски ўзбек ёзуви ёда I (алиф) ҳарфбелгиси асосан о, а товушларини, арабча сўзлар бошида эса, қайси ҳаракат қўйилишига қараб, у, и, э товушларини ҳам билдирган; (вов) ҳарфбелгиси в ундошини, шунингдек, ўзбекча сўзлар ўртасида у, ў унлиларини билдирган; (ёй) ҳарфбелгиси й ундошини ҳамда сўз ўртасида и, э унлиларини билдирган; ҳарф бирикмаси ўзбекча сўзлар бошидаги у, ў товушларини, ҳарф бирикмаси эса ўзбекча сўзлар бошидаги и, э унлиларини ифодалаш учун жорий зтилган. Араб тилида портловчи бўғиз товушини ифодаловчи с (айн) ҳарфбелгиси Эски ўзбек ёзувида арабча сўзларни ёзишда анъана сифатида алифбо қаторидан ўрин олган: у алоҳида товуш тарзида эмас, балки ўзидан кейин турадиган ёки ўқиладиган чўзиқ ва қисқа унлилар билан қўшиб талаффуз қилинаверади.

Эски ўзбек ёзуви 1920—21 йилларда бир қанча ўзбек зиёлилари, жумладан, Фитрат бошчилигидаги «Чиғатой гурунги» аъзолари томонидан жиддий ислоҳ қилинди. Бунда ўзбек адабий тилида мавжуд бўлган 6 та унли товуш учун махсус ҳарфлар жорий қилинди, фақат арабча сўзлардагина учрайдиган, ўзбек тили учун ёт бўлган ҳарфларини алифбодан чиқариш, ҳарфининг қўлланишини чегаралаш ҳақида қарор қабул қилинди. 1921 йил янвда бўлиб ўтган Тилимло қурултойининг материаллари ана шу ислоҳга амал қилиб нашр этилган дастлабки китоб бўлди.

Шуни айтиш керакки, мазкур ислоҳгача Эски ўзбек ёзувида имло, яъни сўзларнинг тўғри ёзилишида, диакритик ва пунктуацион белгиларнинг ишлатилишида изчиллик, барқарорлик бўлмаган. Ислоҳ натижасида юқоридагидек камчилик ва нуқсонлар маълум даражада бартараф бўлди.

Ўзбек ёзуви 1929 йилда лотин графикаси, 1940 йилда рус графикаси асосида шакллантирилгач, Эски ўзбек ёзувини ўқишўрганиш ниҳоятда сустлашди, ҳатто бунга қаршиликлар ҳам бўлди; уни билувчилар доираси анча торайди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бу ёзувни ўрганишга кенг имкониятлар берилди, уни ўрганиш бўйича махсус курслар ташкил этилди. Ўзбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонунида ҳам араб алифбосини, яъни Эски ўзбек ёзувини ўрганиш ва ундан фойдаланиш учун зарур шароитлар сақлаб қолиниши алоҳида қайд этилган.

ЛЛ. Шермуҳамедов Т.,Абдуллаев Ф., Халилов Л., Ўқиш китоби, 2нашри, Т., 1973; (тўлдирилган ва қайта ишланган 3-нашри — 1994); Жуманиёзов Р., Эски ўзбек ёзуви, Т., 1989.

Абдуваҳоб Мадвшиев, Эргаш Умаров.


Кирилл алифбосида мақола: ЭСКИ ЎЗБЕК ЁЗУВИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЭРОН
БЕРУНИЙ
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты